12.11.2022

Худкушлик гуноҳдир.

                                            Худкушлик гуноҳдир.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал  дуруду саловотлар бўлсин.

Динимиз таълимотида инсоннинг ўз жонига қасд қилиши катта гуноҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:“...Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси, 29-оят).

 الَّذِي يَخْنُقُ نَفْسَهُ يَخْنُقُها فيِ النَّارِ وَالَّذِي يَطْعَنُ نَفْسَهُ يَطْعَنُها فيِ النَّارِ (ﺭَﻭﺍﻩ الامَامُ ﺍﻟﺒُﺨَﺎﺭِﻱ عن ابي هريرة رضي الله عنه)

Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва ким ўзини тиғ билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади” (Имом Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки тоғдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилса, у жаҳаннам оловида абадул-абад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жонига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам оловида абадул-абад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини темир билан ўлдирса, у қўлида темирини тутиб, жаҳаннам оловида абадул-абад у билан ўзини уради» (Бухорий, Муслим ва Муслим ривоятлари). Ўз-ўзини ўлдириш нақадар оғир гуноҳ эканини шундан ҳам билиш мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишни қилган кишига жаноза намозини ўқимаганлар. Шунга кўра, исломий манбаларда ўз-ўзини ўлдирган кишига масжид имоми жаноза намози ўқиши дуруст эмас, дейилган.

Баьзи тоифалар ўзини ўзи ўлдиришликни (портлатишни) ҳалол деб билади. Бизни динимиз бундай ишлардан қайтаради. Исломда нафақат ўз жонига қасд қилишдан, балки мусулмон шахснинг ўлимни орзу қилишидан ҳам қайтарилади. Пайғамбар с.а.в. ҳадисларида: "Ҳеч бирингиз ўлимни орзу қила кўрмасин" деб айтганлар.Аллоҳ таоло бизларга берган умрни баракотли қилсин.  Доимо тўғри йўлга ҳидоят қилишини, нафсларимиз ёвузлиги ва амалларимиз ёмонлигидан сақлашини сўраймиз.

Таълим муассасаси мударрисаси А.Жамилова

Izoh qoldirish