“ Мазҳабимизда ҳижрат”
Оламларнинг Робби бўлмиш Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Анбиё ва расулларнинг сўнггиси бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммадга ҳамда у зотнинг оила аъзоларию саҳобаларига дуруд ва саломлар бўлсин!
Ҳижрат икки турга бўлинади. Биринчиси юртни тарк этиш ва иккинчиси гунохларни тарк этишдир.
Ибн Масъуд ривоят қилган хадисда айтилади: “....Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Макка фатхидан сўнг ҳижрат йўқ......” дедилар” (Имом Бухорий ривояти.)
Мазкур хадисни ўзидан олдин келган барча хижрат тўғрисидаги хадисларни бекор яъни насх қилувчи эканлигини уламоларимиз таъкидлаганлар. Бундан маълум бўлишича юртни тарк этиш бекор қилинди. Яна бир хадисда: “Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганлар: “Қўли ва тили билан ўзгаларга озор бермаган киши мусулмондир. Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан қайтган киши Худо йўлида хижрат қилган кишидир” деганлар” (Имом Бухорий ривояти.) Уламолар хадисни шарҳлаб ундаги “хижрат” дан мурод “тарк қилишдир” деганлар. Мана шу турдаги ҳижрат бугун ҳам мавжудлиги хадисдан маълум бўлмоқда. «Ҳижратнинг энг афзали - Аллоҳ таоло қайтарган нарсани тарк этмоқдир» (Имом Ахмад)
Пайғамбаримиз тоат-ибодат қилишни тарғиб қилар эканлар: «Дарахт шохини силкитиб, япроқларнинг дув-дув тўкилишига ишорат килиб, - Кўраяпсизми? Бутоқ силкинганида барглар тўкилганидек, инсон ибодат қилганида унинг юраги гуноҳлардан мусаффо бўлади»,- дея ясрибликларни ислом динига имон келтириб, унга ибодат қилишни таъкидлардилар.Ҳижратда бўлганларида қанчалар азоб чексаларда ўз эътикодларидан қайтмай, ислом динига даъватларини мунтазам давом эттирдилар. «Мен бугун имонингизни мукаммал айладим ва сизга буткул меҳр-у муҳаббат бойладим ҳамда сизга дину-диёнат бўлсин деб исломни сайладим»,- дея умрлари сўнгида унг томонга маккаликларни, чап томонга мадиналикларни тизиб қаршисида йиғилган ҳалойиққа қараб: «Азиз маккалик ва мадиналиклар. Сизларни ҳамиша дўст-иноқ бўлиб яшашларингизни, бир-бирингизга ғамхўр, меҳрибон бўлишигнигизни истайман. Ҳамиша ўз динингизга содиқ бўлинг ва унутмангки, Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрайди».
Таълим муассасаси маънавият ва маърифат
ишлари бўйича директор ўринбосари: И.Уста-Алимова
Izoh qoldirish