01.11.2022

ИСЛОМДА РАХБАРГА ИТОАТ

ИСЛОМДА РАХБАРГА ИТОАТ.

 

        Ватанимиз ўз эркига эга бўлиб тараққиёт сари одимлаб борар экан, афсуски, атрофда ҳалқимиз тинчлиги ва равнақига чидай олмайдиган "ёвуз" кучларнинг ҳам ҳаловати йўқолиб бораяпти. Натижада эса турли туман иғво тарқатишиб аҳолимиз орасида фитна қилишмоқда.         Минбарда туриб жамоатни итоатга чақирган имомлар ва бошқа аҳли илмларни"сарой уламолари, куфр малайлар"деган бўҳтон билан айблашаяпти. "Ақидатут-таҳовия"да мавзуга оид матнлар бор.        Имомларимиз, бошлиқларимиз агарча зулм қилсаларда, уларга қарши чиқишни ҳақ деб ҳисобламаймиз. Улардан бирортасини қарғамаймиз. Уларга бўйсунишдан бош тортмаймиз.         Улар модомики маьсиятга амр қилишмас экан, уларга итоат қилишни Аллоҳга итоат қилиш ўлароқ" фарз"деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият, муваффақият ва саломатлик сўраб дуо қиламиз.   Имом Абу Жаьфар ат-Таҳовий. Аллоҳ таоло айтади: Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга итоат қилинг ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг. Нисо сураси 59 оят.   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадислари ҳам имом Таҳовий ҳазратлари айтган ҳужжатларга асос бўла олади.  Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Қулоқ солинглар ва бўйсунинглар! Гарчи сизларга боши майиздек ҳабаший ҳоким этиб тайинланган бўлса ҳам.         Демак: Ижтимоий келиб чиқишидан қатьий назар, адолатли раҳбарга ҳам, золим раҳбарга ҳам итоат қилинади. Қарши исён кўтариш эса асло мумкин эмас. Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин. 

Манба асосида тайёрланди.

 

 

Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом таълим муассасаси

 хўжалик ишлари бўйича мудир ўринбосари:                             Н.Ҳамроева

Izoh qoldirish