08.09.2022

Қабрларга тош қўйиш

Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади. Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади. Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир. Қабрнинг устига майда тошлар, бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса жоиз. Қабрнинг устига сув сепиш мандубдир. Ҳўл шохларни ва райҳон каби нарсаларни қабр устига қўйиш суннатдир. Қабр устида ўсиб турган майса ва ўсимликларни қуримасдан олдин олиш макруҳдир. Чунки ҳўл набототнинг тасбиҳидан маййитга фойда етиб туради.

 

 

Жўйбори Калон аёл-қизлар ислом таълим 

муассасаси ўқитувчиси:                                          Н.Ҳалимова 

3-kurs talabasi Sattorova Ozoda 

Izoh qoldirish