31.08.2022

Ёшларни мутаасиб -ғоялардан асрайлик.


Терроризм муайян сиёсий мақсадлар устига қурилган зўравонликка асосланган кучдир. Уларнинг мақсади ўз режаларини амалга ошириш жараёнида, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш, ахолининг кенг қатламларини қўрқув ва ваҳима остида ушлаб туриш. Терроризмнинг бош мақсади қонуний ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишдан иборат. Ақидапараст оқим ва гуруҳларнинг ёвуз фаолияти туфайли, дунёнинг турли нуқталарида минг-минглаб бегуноҳ одамларнинг қони тўкилмоқда. Ҳар қанақа даврда ҳам аҳли сунна вал-жамоа уламолари “жаҳолатга қарши маърифат” билан курашга алоҳида урғу берганлар. 
Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса». (Юмшоқ сўз таъсир қилиши мумкин. Юмшоқ сўз кофирни ва туғёнга кетган шахсни ҳам мулойим қилиб қўйиши мумкин. Шояд Фиръавн ҳам ўзига келиб, инсоф қилса.).Барча аҳли илмлар юқоридаги ояти каримага мувофиқ мулойимлик ва илму, ҳикмат билан баҳс олиб боришган. Ҳаттоки, Фираъвнга ҳам Аллоҳ таоло юмшоқ сўз айтишликни буюрмоқда шу амрга итоат қилган ҳолда тўғри йўлга даъват қилишган. Ҳозирги кунимизда ҳам замонамизнинг юздан ортиқ энг мўътабар уламолари “замонавий хаворижлар”га худди шу услубда “очиқ хат” билан мурожаат қилдилар. Кошки эди булар ҳам бор ҳақиқатни англаб етиб, тўғри йўлга қайтсалар.Зеро бизнинг дин Ислом дини тинчлик-тотувликни тарафдори бўлиб барчани ҳақ йўлга чорловчи диндир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда барчани дунёда  тенг бўлиб яшашни ва алоҳида фирқаларга бўлиниб кетмасликни буюрган.  Фирқа ва оқимларга бўлинишни қаттиқ қоралаб биз инсонларни огоҳлантирган.“Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг” , деган.(Оли Имрон сураси, 103-оят). Ёшларимизни турли хил ёт оқимлардан ҳимоя қилишда Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл маъно ва моҳиятини англатиш лозим. Диний экстремизм ва терроризм муқаддас Ислом динига асло алоқаси йўқлигини ҳар бир ёш авлодга тушунтириш шартдир. Ёшларимизни ёвуз кучлардан асраш лозим. Биз ёшларимиз онги ва руҳиятини заҳарлашга қаратилган ғоялардан қатъият билан ҳимоя қилсаккина, ҳар қандай ғаразгўй кучлар юртимиз мустақиллиги ва унинг порлоқ келажагига рахна сола олмайди. 
Тайёрлади: Талим муассасаси талабаси Сатторова.О


Масъул: Жўйбори Калон ислом таълим муассасаси 
маънавият ва маърифат ишлари
бўйича директор ўринбосари:           И.Уста-Алимова

Izoh qoldirish