18.08.2022

Гуноҳлар куфр элчисидир

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

 

Оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар, тақводорлар пешвоси саййидимиз Муҳаммадга саловот ва саломлар бўлсин

        КУФР (араб. — кофирлик, инкор этиш, рад этиш) — Аллоҳнинг борлигини ва Муҳаммад (сав) келтирган ғайбий хабарларни рад этиш. Бундан ташқари, суннийликка кўра, Аллоҳни инкор этмасада, имон келтириш зарур бўлган бошқа хабарларни рад қилиш ёки «Аҳл ас-сунва вал-жамоа» эътиқодидан чиқиш ҳам Куфрлик ҳисобланади. Куфр луғатда, беркитиш, тўсиш ва инкор қилиш, деган маъноларни англатади. Аллоҳга кофир кимсани “кофир” деб аталиши Аллоҳнинг неъматларини кўрмагандек беркитиб, инкор қилгани учундир. Неъматлар шукрини Аллоҳга иймон келтирибгина адо қилса бўлади, иймонсиз кишидан шукр қилиш адо бўлмайди.

     Куфр Аллоҳни ва У Зотнинг ибодат қилинишдаги ҳаққини инкор қилиш ҳамда Аллоҳ таолога юзланишнинг ҳар қандай кўринишини ҳоҳ сўзда бўлсин, ҳоҳ амалда инкор қилишдир. Буларнинг барчаси гуноҳ саналади.Гуноҳлар эса мана шу куфрнинг элчиси ҳисобланади. Аллоҳ таоло гуноҳи кабиралардан четланган кишининг кичик гуноҳларини кечиб юборишини, сўнг уни жаннатга киргизишини хабар қилади: «Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг (Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, бировни ноҳақ ўлдириш каби) катталаридан сақлансангизлар, қилган (кичик) гуноҳларингизни ўчирурмиз ва сизларни улуғ манзил – жаннатга киритурмиз» (Нисо сураси, 31).Солиҳ кишилар суҳбатини олиш, Аллоҳ таоло билан юзма-юз бўлишликни ёдга олиб туриш, шу мавзудаги ҳадис ва ривоятларни ўқиб туришлик гуноҳлардан сақланишда ёрдам беради. Барчамизга солиҳ ва солиҳа бўлишлик насиб этсин.

Жўйбори Калон" аёл-қизлар ислом таълим муассасаси 

маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари                                                                                     И. И.Уста-Алимова

1 курс талабаси ,Эргашева Захро Аловиддин  қизи

Izoh qoldirish