11.08.2022

Қадарга иймон келтириш

                      

          Уламоларимиз «қазо» ва «қадар»ни қуйидагича таърифлайдилар:
«Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандоқ бўлишини азалдан билишидир».
«Қадар ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».
Аҳли сунна ва жамоа мазҳабига биноан балоғатга етган мусулмонга Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамма ишини, махлуқотларга боғлиқ нарсаларни аввалдан билишига иймон келтириши вожиб бўлади. "Лаа илаҳа иллоллоҳ"нинг маъносини тушуниб айтиш ва уни дил билан тасдиқлаш асосий омил ҳисобланади. Аллоҳга иймон йўқ экан, бас, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди. "Лаа илаҳа иллоллоҳ" тилимизга сўзма-сўз таржима қилинганда "Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ" деган маънони англатади. Замирида олам-олам маъно ётган ва калимаи тавҳид, деб аталадиган бу сўзлар Аллоҳнинг яккаю ягоналигини англатади.Тақдирга иймон келтириш иймоннниг асосларидан биридир. Мусулмон кимса доимо тақдирни Аллоҳдан деб билиши, унга етган барча яхшилк ва ёмонликларни фақатгина тақдир сабабли бўлаётганига қалбан ишониши керак. Тақдир - Аллоҳнинг сиридир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: “Банда тоинки барча нарса тақдирдан бўлиши ва ўлганидан сўнг қайта тирилишига иймон келтирмагунича (қалбан мутлақ ишонмагунича) иймон таъмини татий олмайди”.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда, Ўз ҳузуридаги, Арш устидаги Китобга, албатта, раҳматим ғазабимдан илгаридир», деб ёзди», дедилар».
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган .Аллоҳ таоло бизга нимани тақдир қилган бўлса  рози бўлиб  унга эришишимиз лозим. Тақдирга иймон келтириш ва таслим бўлиш вожибдир, чунки қадар иймон устунларининг биридир.

 

 

 

 

Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом 

таълим муассасаси ўқитувчиси:                                М.Бозорова

 

Izoh qoldirish