14.11.2025

Diniy bag'rikenglik

 “Бизнинг қадимий ва саҳоватли заминимизда кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келган. Меҳмондўстлик, эзгулик, қалб саховати ва том маънодаги бағрикенглик бизнинг халқимизга доимо хос бўлган ва унинг менталитети асосини ташкил этади”. 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 

Дунёда мавжуд 7,5 миллиард одамнинг ҳар бири ўз диний ва эътиқодий дунёқарашига эга.

Мамлакатимизда истиқомат қиладиган 130 дан ортиқ миллат ва элатнинг ўзаро тотувлиги, расман рўйхатдан ўтган 16 диний конфессия вакиллари ўртасида бағрикенглик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, диний бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қадимий ва саховатли заминимизда кўп асрлар давомида турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари биргаликда тинч-тотув яшаб келган. Биламизки, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири саналади. 

Ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жаҳон ҳамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 1995 йил 16 ноябрда БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО томонидан Бағрикенглик принциплари декларациясининг қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир. Ушбу декларацияда эътиқод ва виждон эркинлигига ҳам эътибор қаратилган. ЮНЕСКО томонидан дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни таъминлаш, миллатлар ва элатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, ҳозирда бағрикенгликка оид               70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган ва БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1996 йилдан буён мазкур сана бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланади. 

Бу йўналишда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1995 йилни “Халқаро бағрикенглик йили”, 2000 йилни “Халқаро жаҳон маданиятлари йили”,               2001 йилни “БМТ шафелигидаги цивилизациялараро мулоқот йили”,                 2001—2010-йиллар оралиғидаги даврни эса Халқаро нозўравонлик маданияти ва сайёрамиздаги болалар манфаати йўлида тинчликни таъминлаш ўн йиллиги, деб эълон қилингани глобал диний ҳаётдаги асосий ижобий ўзгаришлардан ҳисобланади. 

Диний бағрикенглик масаласи бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш ташаббуси билан чиқди ва жаҳон ҳамжамиятининг диққатини тортди. Мазкур ҳужжат кўп ўтмай БМТнинг 73-сессиясида аъзо давлатлар томонидан якдилликда қабул қилинди ва 50 дан ортиқ мамлакат бу резолюцияга ҳаммуаллиф бўлиш истагини билдирди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси сифатида 2018 йили БМТ Бош Aссамблеясининг навбатдаги ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция қабул қилиниши бўлди. Унинг асосий мақсади – дунёда бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни ўрнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик бўлгани учун ҳам ҳужжат лойиҳаси БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

2019 йилдан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бу сана Ўзбекистонда ҳафталик тарзида кенг нишонланмоқда. Бу йил ҳам ушбу анъана давом этиб, “Ўзбекистон бағрикенг диёр” шиори остида “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

2023 йил 19 сентябрь куни эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 78-сессиясида Президентимиз кейинги йилларда Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар, глобал ва минтақавий энг долзарб масалалар ечимига оид қатор ташаббусларни илгари сурди.

Юртимизда хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир заминда буюк ғоя ва соф ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши бағрикенгликнинг ёрқин намунасидир. Чуқур ўйланган миллий ва диний сиёсат туфайли Ўзбекистон бугун бутун дунё мамлакатлари учун бағрикенглик намуналарини ўзида мужассам этган давлат сифатида намуна бўлмоқда. Ўзбекистоннинг бу кўп асрлик тажрибаси ўзбек миллатига хос бағрикенглик хусусиятлари Марказий Осиё ва бошқа ривожланган мамлакатлар учун андоза бўлиб хизмат қилмоқда. 

 Диний бағрикенглик – бирор кишига нисбатан унинг дини ва эътиқодига қараб эмас, балки унинг аввало инсон эканлигини эътиборга олган тарзда муомала қилишни англатади.

Диний бағрикенглик – ҳар бир инсон ўз динига эътиқод қилишга ҳаққи борлигини тан олишдир.

Диний бағрикенглик ҳамиша диний заминдаги адоватга қарши ўзига хос қалқон вазифасини ўтаган. 

Маълумотларга кўра, бугун дунё бўйлаб 1000 дан ортиқ конфессия мавжуд экан. Юртимизда эса 16 та конфессия, 2313 та диний ташкилот, 8 та яҳудийлик жамоаси, 6 та баҳоийлик, 1 та кришнавийлик жамияти ва 1 та буддавийлик ибодатхонаси, шунингдек, Ўзбекистон Библия жамияти фаолият юритмоқда. 

2021 йил 5 июлда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди.  Мазкур қонунда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилиши жорий этилди. Рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати эса 3 баробарга камайди. Бу билан диний ташкилот тузиш ташаббускорларига қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатиш имконияти яратилди, ортиқча бюрократик тўсиқлар бартараф этилди.

 Г.Шомуротова

 

 

                         

Izoh qoldirish