Авратни беркитайлик!
Аврат" сўзи луғатда урушда ёки чегарада хавф келиши мумкин бўлган бўшлиқ, очиқликни билдиради. Шунингдек, араб тилида ҳар қандай айб ва нуқсон аврат дейилади.
Хатиб Ширбийний: "Аврат – назар солиш ҳаром бўлган нарсадир", - дейди. Аврат ва унга оид ҳукмлар ҳам ҳар бир эркак ва аёл билиши лозим бўлган ишлардандир. Ҳар ким бу борадаги шаръий ҳукмларни яхши ўрганиб, уларга ихлос билан амал қилса, ўзининг бахти, саодатидир. Кишилар ҳаётидаги кўпгина бахтсизликлар айнан аврат ва унга боғлиқ масалалардаги бепарволик оқибатида содир бўлишини илм тасдиқлаб қўйган.Эркакларда аврат киндикдан тизза кўзининг тагигачадир. Тизза авратдан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида ўша жойлари очиқ ҳолда ўқилган намоз қабул бўлмайди. Намозда вужуднинг бошқа қисмларини ҳам беркитиш, масалан: қўлларни, бошни ёпиш ва пайпоқ кийиб намоз ўқиш Ҳанафийда эркакларга суннат. Бу аъзоларни ҳеч қанақа заруратсиз очиб, намоз ўқиш макруҳдир.
Хотин-қизларнинг юзи ва кафтларидан бошқа бутун аъзолари, қўлларнинг усти, соч, оёқлар тўрт мазҳабда ҳам аврат ҳисобланади. Аёлларга юз ва кафтдан бошқа бутун узвларини ёпишлари фарздир. Аврат аъзоларидан бирининг тўртда бир қисми, бир рукн бўйича (миқдорида) очиқ қолса, намоз бузилади. Агар ундан кам муддат очиқ қолса, макруҳ бўлади. Ва намоз бузилмайди. Либос ёки рўмол юпқа бўлиб ичидаги аъзонинг шакли кўринадиган, ёхуд либос шаффоф бўлиб тананинг ранги билинадиган бўлса, динимизда бундай либоснинг ҳукми - кийилмаган, яъни очиқ бўлиб ҳисобланади. Тиббиёт мутахассислари аёлларга қуёшнинг тўғридан-тўғри тушувчи нурларидан ва эркакларнинг назарларидан сақланиш учун танани ўраб, беркитиб юришни тавсия қилмоқда.Қуёшдан келадиган ультрабинафша нурнинг кўп миқдорда қабул қилиниши тери саратонига сабаб бўлади. Шунингдек, номаҳрамлар назарига кўп нишон бўлган тана ҳам саратонга чалинади.Динимизда бежизга аёлларга ҳам, эркаларга ҳам авратларини беркитиб юриш буюрилмаган.Эркак кишининг шаҳват билан ёки аёл кишининг бегона жинсга шаҳват билан қараши нариги томоннинг тери тўқималарида шикастланишни юзага келтирар экан.Авратни очиб юриш тери саратонига чалинишни пайдо қилса, Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилингани учун банда қаттиқ гуноҳкор бўлади. Уламолар аёл кишининг бегона эркаклар олдидаги аврати ҳақида гапирганларида Биринчи: Сатр аврати; Уламолар жумҳури: «Аёлнинг юзи ва икки кафтидан бошқа ҳамма жойи аврат», дейдилар. Бир гуруҳ фақиҳ олимлар: «Аёлнинг ҳамма жойи аврат» ва шу каби сўзларни айтишади.Иккинчи: Назар аврати; Уламолар: «Эркак аёлнинг юзи ва икки кафтидан бошқа бирор жойига қарамайди», ёки «У аёлнинг бирор жойига ҳаттоки юз ва кафтларига ҳам қарамайди», дейдилар.Шундай экан шариат буюрган ишларни бажаришимиз биз мўмин мусулмонларга шарт ва зарурдир.
Аллоҳ таоло барчамизни турли касалликлардан асрасин! Доим Унинг амрига итоат қилиб, барчамиз беркитишимиз лозим бўлган аъзоларимизни беркитиб юришимизни насиб этсин!
Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус
ислом таълим муассасаси ўқитувчиси: И.Уста-Алимова
Izoh qoldirish