24.06.2022

Аёл кишининг қадами авратми?

              "Қадам" арабча сўз бўлиб тўпиқдан пастки қисмга ишлатилади. Аёл киши намозида тўпиғидан тепасини ёпиши шарт. Агар намоз ичида болдирининг тўртдан бир қисми уч тасбеҳ айтиш мумкин бўлган вақт оралиғида очилиб қолса намози бузилади. Шунинг учун тўпиқдан пастга тушиб турадиган лозимкийиб олиши мақсадга мувофиқ. Чунки рукъу ва саждалар учун эгилганда, ўтириб-турганда тўпиғидан лозим тепага кўтарилиб очилиб қолиши натижада намози бузилиши ёки нуқсонли бўлиши мумкин. 

           Имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимоларнинг қавллари бўйича аёл киши болдирининг чорагини очиб намоз ўқиса, намози намоз бўлмайди. Ундан озини очиб ўқиса, намози жоиз. Энди тўпиқдан пастига келадиган бўлсак, Ҳанафий мазҳаби бўйича аёл кишининг қадами аврат эмас. Агар аёл қадам қисмини беркитмасдан пайпоқ киймай намоз ўқиса ҳам намози дуруст бўлади. Аммо аёл кишининг қадами назар борасида аврат саналади. Яъни аёл намозда қадамини ёпмай ўқиса ҳам номаҳрам эркакларнинг назаридан беркитиши керак. Агар аёл номаҳрам эркаклар уни кўриши мумкин бўлган жойда намоз ўқиса пайпоқ кийиб олади. Агар номаҳрамлар уни кўрмайдиган жойда намоз ўқиса пайпоқсиз ўқиши мумкин. Аммо имкон борича оёғига пайпоқ кийиб ўқигани яхши. 

Fatvo.uz telegram kanalidan olingan ma’lumotlar asos qilib olindi.

Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Х. Дониёрова

 

Izoh qoldirish