03.06.2022

Мадрасам узра зафар қанотлари учмоқда!

Диёримизнинг кўҳна заминидаги Бухорои шарифда жойлашган қалбимизнинг сурури, динимизнинг порлоқ келажаги бўлган, келажак умматларимизнинг гултожи бўлмиш “Жўйбори Калон” мадрасамизнинг талаба қизларига муборак зафарлар қутлуғ бўлсин!!!

Энг аввало, сўзимизни бизга бу шижоатни сингдириб келаётган устоз-муаллималаримизга ташаккур айтиш ила бошламоғимиз лозим. Зеро, ҳар қандай оловни ҳам алангага айлантирмоқ учун ёндирмоқ керак бўлади. 

Аёл-қизлар жамиятимизнинг юраги, қалбимизнинг меҳригиёси ва янги авлоднинг ҳақ йўл бошловчисидир. Шунинг учун, ҳар қачон уларга алоҳида эътибор қаратилади. Уларни ҳар жиҳатдан камолотга етишишлари учун юксалтирилади. Ва биз қуйида ушбу мавзуларни ёритмоқни Аллоҳга шукур айтишдан бошладик.

 Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин ва пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассаламга дуруду саловотлар бўлсин!

Устоз-муаллималаримиз жуда салоҳиятли, билимга-малакага бой ва шунингдек, қизларимизнинг маърифат ва хулқ-атворлари учун чин дилдан ғайрат ва машаққат билан ёрдам кўрсатишмоқда.

Талабаларнинг шу йилги ютуқлари билан танишдингиз, албатта. Улар ҳар қандай соҳада ўз иқтидорларини қўлга киритаётган ютуқлари билан исботлаб беришмоқда. Ва мадрасамиз узра бахтли-саодатли кайфиятлар ҳукмрондир. Бу хурсандчилик ва ютуқлар ҳар кимнинг қалбида янада шижоатли оловни ёндирмоқда.

Аллоҳ таоло бу зафарлар билан бизни сийлади, илмимиз амалини ҳам кўпайтирсин, устоз-муаллималаримизни Райён билан сийласин!

 

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ислом таълим 

муассасаси 2-курс талабаси Озода Сатторова

Izoh qoldirish