10.05.2022

Умидимиз юлдузлари

Умидимиз юлдузлари

Тохир Малик 

Тоҳир Малик: Умидимиз юлдузлари

Кишининг тақдири ҳали туғилмасдан илгарироқ белгилаб қўйилади, аммо кишининг рўпарасида иккинчи йўл ҳам берилган.

  1. Ҳидоят
  2. Залолат

Бу йўллардан қайси бирини танлаш учун эса яратган зот унга ақл, зеҳн ва фаросат ҳам берган Айни пайтда ақлни қувватлантирувчи каломини ҳам тушурган, ҳамда ҳидоят ва залолат йўлини фарқлашликда тўғри йўлни кўрсатсин деб бандалари орасидан ўзининг элчисини  ҳам белгилаб қўйган.

Абдулла Авлоний ҳазратлари ёзган эканлари: “Болани саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак, танини пок тутмак ёш вақтидан маслагини тузатмак яхши хулқларни ўргатмак ёмон хулқлардан сақлаб ўстирмоқдир. ”  

Биз тилимизда ахлоқ деган сўзни кўп ишлатамиз аммо унга сифат бермаймиз 

Бир одам чўлда кетаётиб бадбашарани кўрди ва ундан: 

- сен кимсан – деб сўради:

- бадбашара: – мен сенинг ёмон амалларингман деди.

- у одам сендан қутилишнинг иложи борми?-деб сўраганида 

- у бор бунинг учун Пайғамбаримиз Мустафо (с.а.в) нинг гўзал ахлоқига эга бўлишинг ва унга салавот-у-салом йўллашинг керак!-деб жавоб берган экан.

Мен бу китобни ўқир эканман Аллоҳ таоллони  бандаларига меҳр муруввати ва ҳидояти икки дунё саодатига элтадманзилларида бўлган босқичлари Аллоҳнинг ва Расулининг чегаралари бизга кўрсатган манзиллари нақадар гўзал ва шарафли эканлигини кўрамиз ва Аллоҳга ҳамду сано айтамиз. Ҳаётимизни энг гўзал манзиллар ила безаш учун мен сизларга бу китобни ўқиб чиқишингизни тавсия қилган бўлардим.   

                               "Жуйбори Калон" аёл-кизлар урта 

махсус ислом таълим муассасаси   

  4 курс талабаси Убайдуллоева Хумора     

Izoh qoldirish