06.04.2022

Экстримизмнинг ёт ғоялари ва уларга қарши раддиялар

Ҳар қандай экстремистик ва террористик фаолиятнинг мохияти ўзгалар устидан Хукмронликка ёки мавжуд сиёсий-мафкуравий, ижтимоий-иқтисодий тартиботга қарши зўравонлик, дахшат солиш, жисмоний куч ишлатиш орқали ўзларининг ғаразлди мақсад ларига эришишдан иборатдир. Шунинг учун ҳам экстремизм ва терроризм бутун жаҳон афкор оммаси, прогрессив кучлари томонидан қораланмоқда. XXI аср бошида инсоният тақдирига, унинг тараққиётига, равнақига тахдид солаётган халқаро терроризмга қарши қандай кураш олиб бормоқ лозим? “Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жахолатга қарши эса фақат маърифат билан бахсга киришиш ва енгиш мумкин”. 

Шуни ишонч билан айтишимиз мумкинки. Миллий анъаналаримизга мутлақо ёт бўлган экстремистик ва террористик ғояларнинг жамиятимизга кириб келишини бартараф этувчи қудратли воситалардан бири бу инсонпарварлик, тинчликсеварлик, маърифатпарварлик, бунёдкорлик ва шунингдек, миллик ва диний қадриятлардир.Ислом динига эътиқод қилувчи Ўрта Осиё халқлари асрлар оша бошқа дин вакиллари билан ахил яшаб, оламшумул қашфиётлар қилиш ва умумжахон тамаддунига беназар хисса қўшиш бахтига муяссар бўлдилар. Бошқача айтганда, динлараро бағрикенглик, уйғунлик бунёдкорликнинг қудратли манбаи эканлигини амалда исботлаб келдилар.

Хусусан диний экстримистик ва террористик ташкилотларнинг бош мақсади инсонларда раҳбарларидан норозилик пайдо қилиш ва тинчликни бузиб раҳбарликни ўз қўлларига олишдир. Буларнинг ҳеч бир ҳаракати динимиз арконлари ва кўрсатмаларига мос келмайди. Чунки Ҳадиси Шарифда бундай дейилган: 

عن أنس رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ((اسمعوا وأطيعوا، وإن استُعم عليكم عبدٌ        حبشي، كان رأسه زبيبة)) رواه البخاري 

Анас Ибн Молик (розияллоҳу анҳу)ривоят қилади:Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)бундай дедилар "Агар сизларга боши майиздек (қора)хабаш қул бошлиқ қилинса ҳам,унга қулоқ солинглар ва итоат қилинглар.!". Ҳузайфа Ибн ал-Яман (розияллоҳу анҳу) шундай деганлар "Бошлиқларни сӯкманглар. Чунки улар Аллоҳнинг ердаги сояси. Аллоҳ у билан ҳақни қоим қилади,динни ошкор қилади,зулмни даф қилиб,фосиқларни ҳалок қилади.

Ҳазрати Ибн Умар (розияллоҳу анҳудан)бундай деганлар. Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)шундай деганларини эшитдим "Кимки ӯз бошлиғига итоат қилмаса,у одам қиёмат кунида Аллоҳ таолога бирор далили бӯлмаган ҳолда йӯлиқади ". Ҳар бир мусулмон ҳадисга мувофиқ амал қилмоғи лозим. 

Юқоридагилардан шу нарса аён бўладики, террорчилар-сиёсий хокимиятга қонуний йўллар билан эриша олмагач, бири хонадон, бошқаси эса панадан туриб дунёни бошқаришни орзу қилган ва бир лахза бўлсада ушбу жирканч орзуни рўёбга чиқариш учун хеч қандай қабохотдан тоймайдиган нобакорлардир. Мозийни қайта тиклашга қаратилган иддаолар, бу кечагина пайдо бўлган янгилик эмас. Агар тарихмизни синчиклиаб ўрганадиган бўлсак, гарчи шаклан бошқачароқ кўринишда бўлсада, лекин мазмунан айнан шундай иддаолар олдин ҳам бўлганлигининг гувоҳи бўламиз. Яна шунга амин бўламизки, соғлом идрок, ҳақиқат бундай сохта иддаолар утидан хамиша ғалаба қозониб келган. Улуғ бобокалонимиз Абу Мансур Мотурудийнинг илмий меъроси бунга яққол мисол бўла олади. Унинг “Китоб ат-тавхид” номли асарида айрим кишиларнинг сохта ва будъат таълимотларга эришиши сабаблари ҳамда соғлом диний қарашларга эга бўлиш учун билимнинг қандай йўлларидан бориш лозим, деган саволларга жавоб берилади. Мотурудийнинг қатъий фикрича, маълум диний йўналишларининг хақиқий ёки сохталигини кўрсатувчи ишончли далиллар, шубхасиз, мавжуд. Гап уларни аниқлаш ва билимда кишиларни очиб беришдадир.

Мотурудийнинг янги оқимларга муносбати унинг илохиёт масалаларида қайдаражада эхтиёдкорлик ва ишнинг кўзини билган холда харакат қилганини кўрсатади. Узоқ даврлар Мовороуннахрда одат бўлган ва кенг тарқалган мунозаралар ҳамда мухолифликнинг бошқа усуллари алломани каноатлантирмаган. Мотурудий янги даврга мос ва ўзига хос йўл излаган. Бу йўл эса уни исломий оқимлар ва фирқалар билан бир қаторда, собийлар, монийлар, маргинонийлар ва бошқа фирқалар олға сурган иддаоларнинг асоссиз эканлигини фош этишга имкон берган. Шунингдек, Мотурудий фақатгина исломни химоя қилиш билан чекланмаган, балки, айни пайтда, ислом ичидаги ботил оқим ва фирқаларнинг хақиқий моҳиятини ҳам очиб берган. Айниқса, харурийлар, рофизийлар, қадарийлар, жабарийлар, жаҳмийлар, муржиъийлар, хорижийлар, мўътазилийлар, карромийлар, ва исломийлар каби исломий оқимларнинг у ёки бу масалага ёндашувидаги заифлигини ишончли далиллар билан исботлаб берган. 

Мотурудийнинг қатъий фикрига кўра, ҳар бир “инсон имтиҳон учун яратилган. Унинг шахсий интилишлари уни тўғри йўлдан оздиради, аммо унга синовлардан ўтиш учун барча воситалар (сезги аъзолари, ақл, нақллар) берилган”. Агар шу нуқтаи назардан келиб чиқиб тариқ бериладиган бўлса, террорчилар-ўзларининг шахсий интилишларини жамоа интилишлари билан уйғунлаштиришни истамаган, янада аниқроқ айтилганда, ўзларининг ғаразли мақсадларини халқаро хамжамиятдан юқори қўювчи, хаёт синоларига дош беролмай, инсонийлик қиёфасини йўқотган иродаси зайф жохиллардир. “Китоб ат-Тавхид” да таъкидланган. “дин буюкларга эътиқод қилиб, тақлид қилишга эмас”, “Хеч ким гунох содир қилгани туфайли кофир деб эълон қилинмайди. Биз жами “қибла кишилари”-қалбини эса Оллохга хавола этамиз”, “бидъатчилар билан шунчаки юзаки дўстона муносабатда бўлишнинг ўзиёқ хатодир”, “Суннатнинг тўғрилигини аниқлаш учун, бир –бирига зид нақлларга таяниш мумкин эмас, балки мустақил фикрлаш керак”.

Миллий-диний қадриятларимиз халқимизни, айниқса ёш авлодни Ватанга мухаббат, аждодларга садоқат, зўравонликка нафрат руҳида тарбияловчи, уларни эзгулик ва бунёдкорликка даъват этувчи битмас-туганмас куч-кудрат манбаидир. Улар на фақат мафкуравий бўшлиқнинг юзага келишига, балки минг йиллардан бери халол мехнати ва оламшумул кашфиётлари ила жахон тамаддунига салмоқли хисса қўшиб келаётган халқимизнинг менталитетига тамоила зид бўлган террорчилик ғояларининг кириб келишига қарши қаратилган мустахкам қалқондир. Миллий ва диний қадриятларнинг тарғиботи, шубхасиз, оммо онгида ҳар қандай ғоянинг сарасини сараг, пучини пучга чиқарувчи, айниқса, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши мустахкам иммунитетнинг шаклланишига хизмат қилади. БУ борада берпарволик ва лоқайидликка йўл қўйган жамият, шубхасиз, харакатга махкумдир. Зотан, “Маънавиятни мустахкамлаш учун мехнат ва маблағга аяш ўз келажагига болта уриш демакдир” , деган ибратли умрбоқий хикмат заминида ҳам ҳар қандай ёвузликнинг, шу жумладан, террорчиликнинг олдини олишга қаратилган огоҳлик ва унга қарши курашга хамиша тайёр туриш лозимлиги ҳақидаги эзгу даъват ётибди.

Хулоса ўрнида Имом Байҳақий ривояти қилган Али розияллоҳу анҳудан нақл қилинган: “Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Модомики, банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом бўлади” деган гапларини келтирмоқчимиз. Бундан аниқ бўладики бугунги кунда ҳар бир инсон юртимиз тинчлиги, осойишталиги ва ундаги тўкин-сочин ҳаётга шукур қилиб яшаши лозим. Диний экстримизм ва тероризмга қарши турмоғи ҳар бир инсоннинг Ватан олдидаги бурчидир.     

 

 

Маматова Нигорабону Мамиржановна

Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 

                                             

Izoh qoldirish