Исроф оқибати
Аллоҳ таолони бандаларига берган беҳисоб неъматлар қаторида, дунё ҳаётида зийнат ўлароқ ато қилинган нарсалардан бири мол-у мулкдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Мол-мулк, бола –чақа ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббининг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир”, деб марҳамат қилади. (Каҳф сураси, 46-оят). Инсонни яшаши ва ҳаётининг яхшиланиши учун мол-у мулк зарурий восита ҳисобланади. Бу ҳақиқатни яхши англаган оқил инсонлар ўз меҳнатлари билан қийинчиликда топган молларини дийнлари ва дунёларига фойда бермайдиган ўринларга ишлатмайди. Зеро, мўмин банда қилятган барча ишларида дунё ва охирати учун наф кўрсагина қўл уради. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бандаларига молларини ҳалол ва покиза йўллар билан топишга буюрганидек: “Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар” (Бақара сураси, 168-оят). Шу билан биргаликда, бандаларини молларини нодон ва мусриф кимсалар қўлига бериб, оқибатда ўзи ўша молга фақир ва муҳтож бўлиб қолишдан қайтарди. Аллоҳ таоло қуръони Каримда : “Аллоҳ (ҳаётигизни) турғизиш (воситаси) қилган молларингизн эси пастларга берманг” деб таъкидлайди. (Нисо сураси 5-оят) Набий салаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда: “Аллоҳ таоло сизлардан учта нарсани ёқтирмади” деб, “молни зое” қилган кимсани зикр қилдилар. Мана шундай молини зое қилишга сабаб бўладиган нарсалардан бири бу исрофдир. Исроф -луғатда “чегарадан чиқиш”, “ҳаддан ошиш” деган маъноларни англатади. Аслида жамиятимизда исрофни кўпгина турларини учратишимиз мумкин. Булар; умр исрофи, вақт исрофи, илм исрофи, сўз исрофи, жисм-жон исрофи ва ҳозирда ижтимоий ҳаётимизда авж олган иллатлардан молу-мулк исрофидир. Исроф бой инсондан содир бўлгани каби фақир инсондан ҳам содир бўлади. Фикримиз тасдиқи ўлароқ, Суфён ас-Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳнинг тоати бўлмаган нарсага инфоқ қилсанг, агар оз бўлса ҳам исроф бўлади”, дейдилар. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ким бир дирҳамни ноҳақ сарфласа у исрофдир”, дейдилар. Исроф жамият орасида бандага кўп зарарлар олиб келишига сабаб бўладиган ёмон одатлардан саналиди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бандаларини исрофдан қайтариб : “Эй, Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки, У исроф қилувчиларни севмас” деб марҳамат қилди. Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло инфоқда, исроф ва бахиллик қилмайдиган ўртаҳол бандаларни зикр қилиб : “Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар”, деб марҳамат қилди.(Фурқон сураси 67-оят) Ушуб оят ва ҳадислардан қиладиган хулосамиз шуки, айни дамда тўй ва марака-маросимларимиздаги исрофгарчиликлар шариатимизга зид эканлиги кўринади. Бу пок дийнимиз исрофнинг барча кўринишини инкор қилганини яққол гувоҳи бўламиз. Ўтган салаф-солиҳинларимиз ,“бир дирҳам” ҳам исроф, уволи бор деб турган бўлса, эрта бу қилмишимиз учун Парвардигор олдида қандай жавоб беришимини ўйлаб кўрмоғимиз даркор. Зотан Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллаоҳу алайҳи васаллам ҳадисда; “Бандани қадами сирот кўприги устида қотиб қоладии ва бир қадам ҳам силжимайди, токи бешта нарсадан сўралмагунча, молини қаердан топди ва қай йўсинда сарфлади”, деб марҳамат қилдилар.
"Жўйбори калон" Аёл-кизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси укитувчиси Маматова Нигорабону
Izoh qoldirish