Жоҳиллик ва илмсизлик - барча офатларнинг асосидадир
Жаҳолатларнинг энг ёмони инсоннинг Буюк Дайёндан ва Қуръони Карим ҳукмларидан, Аллоҳ таоло тоат ва иймон аҳлига жаннатларда ҳозирлаган нарсаларидан, жаҳл ва исён аҳлига дўзахларда тайёрлаган нарсалардан жаҳолатда бўлишидир. Аллоҳ таолодан бехабар жаҳолатда бўлиш ирфон самараларининг зиддини ҳосил қилади. Оташи дўзахда қолишига ва Раҳмоннинг азобига олиб келади. Маърифатга эга бўлмай туриб мақтаниш бу жаҳолатдир. Шунинг учун донолар айтадики, илм эгарланган отдир, билганга дўст, билмаганга душмандир. Қуръони каримда:
واعتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا...(سورة ال عمران/103).
яъни: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...”, - дейилган (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Ҳозирда турли хил экстремистик ва террорчи гуруҳ ва тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида муқаддас ислом динини ўзига ниқоб қилиб олиб "жиҳод", "такфир", "шаҳид" ва "ҳижрат" каби ислом динида муқаддас саналган атамалардан нотўғри йўлда фойдаланишга уринмоқдалар ва баъзи шахслар томонидан қориштирилган ҳолда ва жоҳилона талқин қилинмоқда.Буларнинг барчаси илмсизликнинг натижасидир.Илмли инсоннинг сўзи равон, аниқ ва тушунарли бўлади, илмсиз одамда ишончсизлик кучли бўлиб, нутқида мавҳумлик кўпроқ бўлади. Жоҳил кимса аниқ бир манфаатни кўзлаб илм йўлида юрса-да, манфаатга эришганидан сўнг шу илмга содиқликни йўқотади, илмнинг соф фазилатларини сохталаштириб, янги фойда сари одимлайди. Бундай инсонлардан барча йироқда юришни лозим деб билади. Илмсизлик натижасида ёки илмнинг соф манфаатини ўрнига ўзининг шахсий манфаатини олдинга қўйиш оқибатида жамиятда низолар юзага келмоқда, келишмовчиликлар вужудга келмоқда. Илмсизлик гирдобига тушиб қолган баъзи бир юртдошларимиз бузғунчи оқимларга ўтиб алданиб, оғайни қариндош, ака-укаларининг қарғишига қолиб, ота-онасига оқ бўлмокда. Ҳазрат Алишер Навоий бобомиз “Жоҳилликдан бесаодатроқ нима бор?” деб хитоб қилганларидек жаҳолат ботқоғига ботиб қолган ватанфуруш хоинлар алломалар бешиги бўлган юртимизга қарши фитна фасодларни отмоқдалар. Ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурдир. Яна миллий ўзлигимизга салбий таъсир кўрсатган миллий адриятларимизни ривожланиб боришига тўсқинликқилган, ўзлигимиздан айирмоқчи бўлганларни, эски амонлардан қолиб келаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқсўз юритишимиз зарур. Биринчи навбатда ҳудбинлик ва лоқайдлик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик, манфаатпарастлик ва коррупсия, ўзгаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай ҳалос этиш тўғрисида чуқур ўйлашимиз керак.
Жўйбори Калон ЎМИТМ ўқитувчиси: И.Уста-Алимова
Izoh qoldirish