03.03.2022

ФИТНАЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Хозирги даврда диний эктремизм ва халкаро терроризм хавфи бутун жаҳон аҳлини ташвишга солаётган жиддий муаммога айланди. Экстремизм турли қиёфада намоён бўлади. Булар “хизбут тахрир”,”Ал -коида”, “акромийлар”,”шохидийлар” вахоказо номлар қолиб янги- янги номлар билан ўзларининг бузғунчи ғояларини дунёга ёймокда. Экстремизм ўлим,офат, вайроналик демакдир. Унинг энг оддий оммавий шакли ижтимоий экстремизм булса, энг хавфлиси сиёсий экстремизмдир. Экстремизм  қандай шакл ва кўринишда бўлмасин ижтимоий  носоғлом мухит  ва муносабатлар махсулидир. Экстремистик  ғоялар  мақсадида фуқаролар хамжихатлигига рахна солиш, гурухлар ва табақалар ўртасида қарама қаршиликлар келтириб чиқариш, мамлакат  тараққиётига тўсқинлик қилиш, Конституцион тузумга  тахдид солишдир. «Ҳизбут таҳрир» ўзи билиб ёки билмаган ҳолда инсонлар ичида Ислом дини ва мусулмонларга нисбатан салбий фикирлар уйғонишига сабаб бўлмоқда. Динимизда эса  “Мусулмон унунг қўлидан ва тилидан мусулмонлар саломат бўладиган яъни зарар кўрмайдиган киши” дейилган ҳадиси шарифда.

Бундай разил фитналар авж олган даврда биз мусулмонлар огоҳ бўлмоғимиз лозим. Инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатарни олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Ҳар бир уммати Муҳаммадий бу ўринда ўз пайғамбарига қаттиқ эргашиб, у зотнинг саботидан ўрнак олиб, ҳақ устида собит туриши лозим. Зеро, Расули акрам энг оғир синов – ғорда яшириниб турган пайтда ҳам шериклари Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: «Ташвиш чекма! Албатта, Аллоҳ биз билан биргадир!» (Тавба сураси, 40-оят) дедилар. Фитна миллатни ичидан парчаловчи, турли фирқа ва гуруҳларга бўлиб ташловчи хатарли иллат экан, бундан огоҳ бўлиш лозим. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деганлар. Ана шунда ҳар қандай салбий кучлар содир этмоқчи бўлган фитналарнинг олди олинади.

 

Жўйбори Калон ЎМИТМ ўқитувчиси:    И.Уста-Алимова             

Izoh qoldirish