19.01.2022

Диний таълим муассасаларида докторлик диссертацияларини тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилишни ташкил этиш, педагог-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Бугун 19 январь куни диний таълим муассасаларида докторлик диссертацияларини тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилишни ташкил этиш, педагог-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси томонидан ягона электрон портал орқали видеоконференция шаклида бир кунлик семинар-тренинг  ўтказилди.

Семинар — тренингда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Зоҳиджон Исломов «Илмий тадқиқотни олиб бориш усуллари», Имом Мотуридий Халқаро илмий-тадқиқот маркази раҳбари ҳамда Ўзбекистон Халқаро ислом академиясининг диний — маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича биринчи Проректори  Махсудов Давронбек Рустамович «Илмий тадқиқот билан шуғулланаётганлар учун зарур тавсиялар», Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори Илҳом Бекмирзаев «Илмий журналларга мақолалар бериш ва илмий журналларнинг мақсади ва вазифалари»  маърузалари билан қатнашдилар.

Семинарда ўз маърузалари билан қатнашган мутахассислар илмий иш қилиш бўйича ўзларининг тажрибаларидан фойдаланиб энг замонавий билимларни слайдлар орқали етказдилар.

Семинар-тренингда иштирок этган мударрислар бу борадаги билимларини бойитдилар. Семинар-тренинг жуда манфаатли бўлиб ўтди.

Жўйбори Калон Матбуот хизмати

 

Izoh qoldirish