05.01.2022

УЛАМОЛАРНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИШ БОШҚАЛАРНИ ҒИЙБАТ ҚИЛИШДАН КЎРА ХАВФЛИРОҚ.

Ғийбат ўлимтик гўштини ейишга ўхшатилган бўлса, олимни ғийбат қилиш унинг заҳарланган гўштини ейишга ўхшатилган. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Олимларнинг гўштлари заҳарланган, ким уни ҳидласа, касал бўлади, еган эса ўлади". У киши яна дейди: "Ким олимга тил теккизса, ўзи ўлишидан олдин қалби ўлади". Мўмин банда учун қалбининг ўлишидан ҳам каттароқ мусибат борми?! 

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Ким олимларни пастга урса, охирати барбод бўлади, ким амирларни пастга урса, дунёси барбод бўлади. Ким биродарларини пастга урса, одамгарчилиги барбод бўлади". Лекин бугунги кунга келиб айнан уламоларимизга тош отиш, уларни ҳурматини топташ ҳоллари авж олмоқда. Хусусан, динимиз йўлида кўп йиллар давомида хизмат қилиб келаётган уламоларимиз билан боғлиқ турли гап-сўзлар кўпайди. 

Шундай экан уламоларни қадрлаш ва эҳтиром қилиш шаръан вожиб амаллардандир. Зеро уламолар анбиёларнинг меросхўрларидир. анбиёлар молу дунёни эмас, балки илмни мерос қолдиргандирлар. Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, мусулмон инсон ўз юрти уламоларини ҳурмат қилиши ва ҳар бир чиқарган фатво ва кўрсатмаларига итоат қилиши вожибдир. 

Манбаълар асосида учқўрғон туман Жўрахон хожи жомеъ масжиди Имом хатиби Мамадалиев Икромхўжа. 
 

Izoh qoldirish