Хайрли ишларда шошилиш фазилати.
Инсонни шошқалоқ қилиб яратилганлиги Исро сураси 37- оятда, Тоҳа сураси 11-оятда,Аъроф сураси 150-оятда, Марям сураси 84-оятда, Тоҳа сураси 114-оятда,Қиёмат сураси 16-19-оятларда ва бошқа бир неча сураларда ва ҳадис шарифларда зикр қилинади.Барчамизда бу сифат бор. Шошилиб бир нималар қилиб қўямиз. Мана шу заиф томонимиздан Аллоҳнинг душмани бўлмиш шайтон алайҳа лаин яхшигина фойланиб олади.Ҳар қандай ишга уни яхшилаб ўрганиб,билгандан кейингина киришиш лозим. Яхшилаб ўрганиш эса тааммулга ва муҳлатга муҳтождир.Бу нарса шошқалоқлик билан бўлмайди. Шошқалоқлик инсонни пала-партиш иш қилишга мажбур этади. Шунинг учун бизлар доимо аввал Худои таборак ва таолонинг амрларига ундан сўнг Расулуллоҳ с.а.в.нинг ўгитларига амал қилишимиз ўзимиз учун фойдалик. Лекин бу шошқалоқлигимиз бизларга зарар учун эмас. Бу тезда интилишимиз Аллоҳнинг хайрли амалларига энг керакли сифатдир. Чунки Парвардигори олам Ўзи дейди: ْ
“Парвардигорингизнинг мағфиратига шошилинг”
Дарҳақиқат, ҳар бир мусулмон бу ояти каримага лаббай деб, Парвардигорнинг мағфиратига сазовор бўладиган ҳар бир ибодатни, хайрли амалларни бажаришликда шошилиши шарт.
“Солиҳ амалларга шошилинглар! Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг озгина матоси учун сотиб юборади”.
Шу ўринда Ҳазрати Усмон р.а.нинг ўгитларини эсласак фойдадан холи бўлмайди: “Сиз ўткинчи бир ҳаёт уйидасиз. Умрингизнинг қолган қисмини ҳам ўтишини кутмоқдасиз. Шу ҳолда ҳануз ўлим келмай туриб, ишларнинг энг афзалини қилиб олишга шошилинг. Бир қарабсизки, кутилмаган бир соатда ушланиб қоласиз. Унутмангки, бу дунё ёлғон ва алдов устига бино бўлган”
Яна Аллоҳ таало:
“Парвардигорингиз томонидан бериладиган мағфиратли (солиҳ амал)ларга (шошилинг) мусобақалашинг”марҳамат қилади.
Ҳадиси шарифларда эса “Ҳовлиқмаслик, хотрижамлик Аллоҳдандир ва шошилишлик шайтондир” айтилади.
“Арафа куни Расулуллоҳ с.а.в. билан бирга Маккага қайтиб келаётганларида, жаноб Пайғамбаримиз с.а.в. орқаларидан келаётган қаттиқ бақир-чақир ва туяга урилгандаги қамчи товушларини эшитиб, уларга қамчилари ила ишора қилиб дедилар: “Эй одамлар, тинчлик сақлангиз, шошқалоқлик бирлан хайриятга эришиб бўлмайдир”".
Бир куни Пайғамбаримиз с.а.в. бизларга марҳамат қиладилар: “Сизлар биродарларингизни зиёратига меҳмондорчиликка бориб турасизлар, шунинг учун уловларингизни ва кийимларингизни чиройли қилинг тоинки инсонлар орасида намуна бўлинг. Чунки албатта, Аллоҳ таоло фаҳшни ҳам, уятсизлик бузуқликни ҳам яхши кўрмайди”.
Ҳозирда Аллоҳга шукрким кўпчилигимизда автомашиналар бор. Булар ҳам Аллоҳнинг берган бир неъматидир. Расулуллоҳ с.а.в. айтганларидек уловларимизни эҳтиёжимизга яраша, чиройлисини оламиз. Чунки:
“Исроф қилмайдиган даражада кийининг. Албатта, Аллоҳ таоло бандаси устида берган неъмати асарини кўришни севади”.
Берган неъматига яраша кийиниш ва уловлар олиш керак. Аммо яна бир нарсани унутмайликким бизлар мўминлармиз, мўмин-мусулмон дегани итоаткор бўлмоғи лозим. Аввало Худонинг амрига сўнгра дунёмизга учун фойда бўлган қоидаларга.
Мусулмончилик нафақат шаръий ҳукмларга амал қилиш билан, балки дунё қонунларига итоат қилиш билан бўлади, агар Худога осий бўлмайдиган бўлса. Масалан йўл қоидаларига амал қилиш лозим. Автомошинам зўр ва тез учади деб йўлда шошилмаслик керак.
Хотами Асам дедилар: “Шошилишлик шайтондандир. Магар 5 ишда шошилишлик Раҳмондандир. Тезлик билан меҳмонга таом келтириш. Ўликни тезлик билан дафн этиш. Балоғатга етган қизни тезлик билан турмушга бериш. Тезлик билан қарздан қутулиш. Гуноҳ иш қилиб қўйганда тезлик билан тавба қилиш. Ва яна тўйни ҳам шошилтириш суннатдир”.
Росулуллоҳ с.а.в.га Аллоҳ хуш кўрадиган икки хислат бор эди; уларнинг бири ҳилмлик ва иккинчиси шошмаслик. Набий с.а.в. таом ейишда, сув ичишда сўзлашганда, азон ва иқомани айтишда айбдорни иқоб қилишда ва бошқа бир неча масалаларда шошилмасликка буюрганлар.
Таанний – бу шошқалоқликнинг акси, яънимулойимлик билан секин иш кўришни англатади.
Таанний-шошилмасликнинг фойдалари бир нечта бўлиб, улардан баъзиларини санаб ўтамиз:
- Таанний-шошилмаслик дунинг қабул бўлишига олиб келади.Ҳадиси шарифда ҳам “Сизлардан бирингиз ошиқмаса, яъни дуо қилдим-у, ижобат бўлмаяпти, демаса, дуоси ижобат қилинади”, дейилади.
2.Таанний Аллоҳ таало ва Набий с.а.вга маҳббуб бўлган сифатладандир.
3.Таанний кўп надоматнинг олдини олади.
4.Таанний сокинликка сабаб бўлади.
Хулоса қилиб айтсак ,албатта ўзини мўъмин-мусулмон деб биладиган ҳар бир киши бир гапни айтишдан ёки бирор ишни қилишдан аввал шошилмаслиги керак. Бу сифатни ўзига лозим тутса иншааллоҳ хеч кам бўлмайди.Фақатгина барча биладиган, танийдиган, буюрилган амаллар,яъни охират ишларига шошилиш керак, чунки шариатдабунга амр қилинган.
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳуснигул Ҳалимова.
Izoh qoldirish