УМРИМИЗ ВАҚТЛАРИНИ ЗОЕ КЕТКАЗМАЙЛИК.
Мелодий йилнинг яна бир янги санаси 2022 йилнинг гувоҳ бўлиб турибмиз. Аллоҳ таоло насиб қилган бу йилимизни Ўзи барокотли қилиб, пур иймону серибодатда бўлишликни насиб қилсин ва дийну диёнатга доимо хизмат қилишликка Аллоҳ муяссар айлаб, муваффақ айласин. Аллоҳ берган қолган умримизни фойдалик ва ҳар хил ёмонликлардан Ўз паноҳида бўлишликни тақдир айлаган бўлсин.
Худои таборак ва таоло бизлар учун вақт неъматини яратиб, бизлар кунлар ила, ойлар ила ўзимизнинг умримизни ҳисоблаймиз, кеча ва кундуз билан ибодатларимизни белгилаймиз, меҳнат қиламиз ва дам оламиз, йиллар аро тарихимиз битилади.
Инсон ҳар тонгни қарши олар экан унинг ихтиёрида 24 соат вақт берилади. Бу унга ҳар куни бериладиган 1440 дақиқа ёки 86400 сония фурсатдир.
Вақт - гўёки ҳаёт кийими тўқиладиган иплар бўлиб, унинг пишиқ ва нафислигига қараб ҳаёт азиз ва бебеаҳо бўлади. Агар бу иплар ёмон ва тўзиган бўлса ҳаёт ҳам тубан, мазмунсиз бўлади.
Аллоҳ таоло ўзининг каломида: “У доимо айланиб турувчи қуёш ва ойни ҳам сизлар учун бўйинсундирди (яъни, сизлар яхши яшашингиз учун тартиб-интизомга солиб қўйди). Яна У зот кеча ва кундузни сизлар учун бўйинсундирди. Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар сизлар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғини етолмайсизлар”, деб марҳамат қилади.
Дарҳақиқат, Аллоҳ таолонинг бизларнинг устимизга берган неъматларини санаб адоғига етолмаймиз. Шулардан биттаси бу вақт. Вақт бу Аллоҳ яратган махлуқлардан ва шу каби макон ҳам, замон ҳам Яратувчининг яратган махлуқларидандир. Шунинг бу икки нарсага, яъни замону маконга Аллоҳ таоло муҳтож эмас. Аммо бандаси ҳам маконга, ҳам замонга муҳтождир.
Аллоҳ таоло ҳамма нарсага қодир Зотдир. Хоҳласа бир баҳяни йиллар қилиб қўяди, хоҳласа бир неча йилларни бир баҳя қилиб қўяди. Бунинг мисоли Пайғамбаримиз с.а.в. бир неча сонияда меърожга чиқиб тушганликлари. Албатта, мана шу чиққан меърожларида, умматлари учун қиёматга қадар татигулик воқеаларга гувоҳ бўлдилар.
Худои таолонинг яна бир мўъжизаларидан хоҳласа бир неча йилларни бир баҳя қилиб қўйишлиги Бақара сурасининг 259 оятидаги Узайр а.с. билан бўлиб ўтган воқеани Аллоҳ таоло Расулуллоҳ с.а.в.га эслатиб дейди:
“Ёки бошқа бир киши (Узайр) кабики, (у) томлари йиқилиб, вайронага айланган қишлоқдан (Байтил Мақдисдан) ўтиб бораркан: “Аллоҳ бу харобага айланган қишлоқ (аҳли)ни қандай тирилтирар экан-а?” деди. Шунда Аллоҳ уни (Узайрни) юз йил (муддатга) ўлдирди. Сўнгра уни (Узайрни) тирилтириб деди: “Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?” “Бир кун ёки ярим кун”, деди у. Аллоҳ: “Йўқ, юз йил турдинг. Таоминг ва ичимлигинга қара, бузилмаган. Энди, эшагингни (чириб кетганини) кўр! (Бу мўъжизаларни) одамларга сени ибрат қилишимиз учун (келтирдик). Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин!” Қачонки унга (бу ишлар) аниқлангач: “Мен Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканлигини билдим (иқрор бўлдим)”.
Узайр а.с. пайғамбарликларига ихтилоф бор. Солиҳ киши эканликлари аниқ. Бир киши (Узайр) кабики, (у) томлари йиқилиб, вайронага айланган қишлоқдан (Байтил Мақдисдан) ўтиб бораркан: “Аллоҳ бу харобага айланган қишлоқ (аҳли)ни қандай тирилтирар экан-а?” деди. Узайр а.с.ни 40 ёшда эдилар. Эшакларининг хўржинида анжир билан узум бор эди. Қуёшлик кун бўлганлиги учун бир дарахтнинг соясида дам олиш учун тўхтадилар ва эшакларни у дарахтнинг бир шохасига боғлаб қўйдилар. Тановул қилиш учун нон ва меваларини олиб тамадди қилдилар. Бир дам олай деб чўзилдилар. Шунда Аллоҳ уни (Узайрни) юз йил (муддатга) ўлдирди. Аллоҳ таоло Ўзининг қудратини кўрсатиш учун Узайр а.с. жонини олди. Уламолар айтадиларки Узайр а.с.ни Аллоҳ таоло ажал ўлими билан эмас, балки ибтило (имтиҳон) ўлими билан жонини олди. Агар ажал ўлими билан жони олинса эди, қиёматда тирилар эди. Сўнгра уни (Узайрни) тирилтириб деди: “Қанча муддат (ўлик ҳолда) турдинг?” Узайр а.с.ни тирилтириб Аллоҳ хитоб қилди: “Сенингча бу ерда сен қанча вақтдан ётибсан?” Узайр а.с.: “Бир кун”дедилар, сўнгра қуёшга қарасалар, соялари аср бўлган эди. ёки ярим кун”, деди у. Яна хитоб келди: Аллоҳ: “Йўқ, юз йил турдинг. Таоминг ва ичимлигинга қара, бузилмаган. Хақиқатан ҳам анжир ва узумларининг суви қочмаган эди. Энди, эшагингни (чириб кетганини) кўр! Эшакларига қарасалар эшаклари чириб суяклари оқариб қолган эди. Бу суякларни қандай тиклаб, сўнг уларни гўшт билан қоплашимизни кўргин!” Ибн Аббос дейдиларки: Узайр а.с. суякларини ҳар қаердан териб келиб, бир жойга қўйди. Худони қудрати билан эшак қайтадан терилари, суяклари, этлари ҳаттоинки туклари ҳам ўз жойига тушиб тирилди. Узайр а.с. бу мўъжизани кўриб дарров сажда қилдилар ва дедилар: “Мен Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканлигини билдим (иқрор бўлдим)”
Мана шу воқеада Аллоҳ таоло Узайр а.с. кўз ўнгида юз йил ичида чириб кетган эшакларини бир сонияда аввалгидек қилиб қўйди.
“Қиёмат кунида одам фарзандининг оёғи жойидан қимирламайди, тоинки унга берилган беш нарса ҳақида сўралмасдан бурун: Умрингни нимада ўтказгансан? Ёшлингини-чи? Молингни қаердан топгансан? Қаерга сарфлагансан? Билганнингни нимасига амал қилдинг?”
“Бир одам Пайғамбаримиз с.а.в.нинг олдиларига келди. У Зот мусулмонлардан жангга қўшин юбораётган эдилар. У киши деди: “Ё Расулаллоҳ, бунда мен ҳам чиқайми?” “Аҳлингга кафил қолдирганмисан?” – дедилар. “Йўқ улар майда-чуйда болачалар” – деди. “Уларнинг олдига қайт. Уларнинг тарбияси билан шуғуллан. Энг яхши жангчи бўласан”, дедилар.
Вақт инсон сарф қиладиган дастмоя эканлиги барча шариат далилларига васф қилинади. Ҳатто унинг ғанимат билишни расуллоҳ с.а.в. жанг қилишдан ҳам юқори қўйиб, фарзанд тарбиясини афзал билганлар.
Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари:”Ким вақтини зое кетазса вақт унинг душманига айланади, нафаснинг зое бўлишига йўл қўйманг ва ундан эҳтиёт бўлинг”, деганлар.
Инсон ўз ҳаётининг ҳар бир дақиқа ва лаҳзаларидан унумли, бааракали фойдаланиб, уни яхши амаллар қилишга сарфлаши вожибдир. Шундай экан ҳар биримиз ўтаётган умримиз ва вақтимиздан ибрат олмоғимиз лозим.
“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Нозигул Ҳалимова
Izoh qoldirish