Ҳомиладорликдан сақланиш
Шариатимизга кўра фарзанд кўриш эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқлари саналади. Аммо баъзилар наслни чеклаш ва уни тартибга солиш ўртасидаги фарқни билмайдилар. Аёлнинг соғлиғи ва туғилажак болаларнинг соғлом бўлиши учун наслни тартибга солиш, ҳомиладорликни кечиктириш мумкин. Бунинг бир қанча йўллари бўлиб, ҳозирги кунда аёлларнинг спирал қўйдиришлари кўп тарқалган усулларидан ҳисобланади. Аммо бу иш юқорида айтилганидек она ва боланинг соғлиғи учун бўлмоғи ҳамда эр-хотиннинг ўзаро розилиги ила амалга оширилмоғи лозим. Лекин жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найларини беркитиб, аёлни мутлақо фарзанд кўрмайдиган қилиш жоиз эмас. Бу нарса наслни мутлоқ чеклашга киради, ҳукми эса ҳаром ҳисобланади.
Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Х. Дониёрова
Манба:fatvo.uz
Izoh qoldirish