14.12.2021

Мисвокнинг фазилати

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Агар умматимга машаққат бўлмaсин,демаганимда,уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим”,дедилар”(Молик ва Бухорий ривоят қилганлар.

“Мисвок қилиш”деб ишлатилаётган истилоҳ биздаги тишни ишқалаб ювиш маъносидадир.Мисвок- арок номли бутанинг учи юмшатилган новдаларидандир.

  Ғарблик олимларнинг таъкидлашларича,дунё тарихида кишиларни тишни тозалашга амр қилган инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

   Ҳа,Ислом дини ҳали ҳеч ким тиш ювиш нима эканини билмасдан аввал мусулмонларнинг тишларини тозалаб юришларини суннати муаккадага айлантириб қўйган эди.Базилар бу ишни мустаҳаб,деганлар.Аммо нима бўлса ҳам,уни қилишга ундаганлар.Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо мисвок қилар эдилар.

   Мисвок кўпроқ арок дарахти шохларидан олингалиги сабабли олимлар кимёвий таҳлил қилиб кўрдилар.Илмий ишлардан сўнг бу новда таркибидаги мавжуд моддалар ҳозирги маълум тиш ювиш воситаланинг ҳаммасидан кўра тиш ва соғлиқ учун фойдалироқ,деган фикрга келдилар. 

 Бу ҳам Ҳадиси шарифнинг илмий мўжизаси ҳисобланади.

  Оиша розияллоҳу анҳодан:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчи”, дедилар”(Бухорий,Шофеъий ва Насоийлар ривоят қилганлар)

   Оғизни пок тутиш инсон соғлиги учун қанчалик зарур экани,таом еган,турли ичимлик ичган одамнинг оғзида,тишлари орасида чиқиндиларни ўз вақтида тозалаб турилмаса,беморлик ва зарарга сабаб бўлиши ҳаммага маълум.

   “Роббни рози қилувчидир”

Ким мисвок қилса,тозаликка риоя қилганлиги,диннинг амрини амалга оширшанлиги,мисвок қилиш ибодатини адо этганлиги учун Аллоҳ таоло ундан рози бўлар экан. 

   Шунинг учун ҳаракат қилайлик.  

 Манба: Ҳадис ва ҳаёт 4 жуз

Аллоҳ Шайх ҳазратларидан рози бўлсин.

Жўйбор Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабаси Г.Баҳодирова

Izoh qoldirish