09.12.2021

Жонли нарсаларнинг сурати

       Жонли нарсаларнинг сурати туширилган либосларни кийиш хоҳ намозда бўлсин хоҳ  намоздан ташқарида бўлсин макруҳ саналади. Агар мана шу кийим билан намоз ўқилса намозни макруҳлик билан адо этган бўлади. Аммо сурат туширилган кийим ичкарида бўлиб намоз вақтида кўринмаса ҳечқиси йўқ. Ва яна сурат ўта кичик бўлиб, синчиклаб қарамаса билинмайдиган даражада бўлса ҳам бундай кийимда намоз ўқиш жоиз. Лекин барибир суратли либосларни киймаслик афзал. 
Агар шу суратлар инсон тагида қолиб, хорланадиган нарсаларда, масалан, кўрпа-тўшакларда, гиламда бўлса жоиз.

 



Жўйбор Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Х. Дониёрова
 
 

Izoh qoldirish