29.10.2021

Мавлиди шариф

      Мавлид қалбларга муҳаббат улашувчи, суюкли Пайғамбаримизга соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлган севгимизни жумбушга келтиргувчи гўзал бир мажлис, чиройли ва ёқимли онларни қамраб олган базмдир.

 Жалолидин ас-Суютий ҳазратлани айтадилар: “Менинг наздимда аслида мавлид амалида одамларнинг тўпланиши, Қуръони каримдан қироат қилиш, Пайғамбар а.с.нинг таваллуд топганларида рўй берган мўжизалар ҳақида ворид бўлган хабарларни ривоят қилиш, кейин дастурхон ёзилиб, таомлардан тановул қилингач тарқалиб кетиш, буларнинг ҳаммаси бидъат ҳасана ишлардан саналиб, уни ташкил этганларга савоб бор. Чунки, бунда Пайғамбар с.а.в.ни улуғлаш, таваллуд топганлари учун ҳурсандчилик ва шодликни изҳор этиш бор”. У зот яна шундай дейдилар: “Қориларнинг имоми Ал-Ҳофиз Шамсиддин ибн ал-Жазарийнинг (арфу ат-таъриф билмавлид аш-шариф) номли китобида шундай сатрларни ўқидим: “Абу Лаҳаб вафот этгач уни тушда кўрилди ва унга: ҳолинг қандай? - дейилди. У: дўзахдаман, бироқ, ҳар душанба кечаси мендаги азоб енгиллатилади. Яна бармоғимни сўрсам сув чиқади. Бунинг боиси чўрим Сувайба менга пайғамбарнинг туғилгани ҳақида хабар олиб келганида ҳурсанд бўлганимдан уни чўриликдан озод қилиб юборганим ва у Муҳаммадни эмизгани учун, деб жавоб берди. Агарки, Пайғамбар с.а.в.нинг таваллуд топган кечаларида ҳурсанд бўлгани учун Қуръони каримда мазаммат қилинган кофир Абу Лаҳабга дўзахда шунчалик мурувват кўрсатилган бўлса, пайғамбарнинг туғилганидан ҳурсанд бўлган, борини унга бўлган муҳаббати учун Аллоҳ йўлида эҳсон қилган мусулмоннинг ҳоли қандай бўлиши мумкин. Бешак, Аллоҳ таоло уни ўз фазли билан жаннат неъматларига дохил этади”.

Дониёрова Хонзодабегим,фиқҳ ўқитувчиси

Izoh qoldirish