07.10.2021

ҚИБЛАГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТИШ

Қибла — Аллоҳнинг шиорларидан, дин нишони ва белгиларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ ۝

яъни: "...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир" (“Ҳаж” сураси, 32-оят).

Шунинг учун қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш, қибла тарафга қарата туфлаш, қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

ويكره مد الرجلين إلى الكعبة في النوم وغيره عمدا من غير عذر

“Уйқуда ёки уйғоқликда узрсиз Каъбага икки оёқни узатиш макруҳ саналади” (“Ан-Нофиул кабир” китоби).

Izoh qoldirish