30.09.2021

АЁЛ КИШИНИНГ САФАР МАСОФАСИДАН КАМ БЎЛГАН ЖОЙГА САФАР ҚИЛИШИ МАСАЛАСИ

Ислом энг нозик хилқат саналмиш аёлларнинг иззат-обрўларини ҳар қандай ҳолатда ҳам эътибордан четда қолдирмайди. Ана шу ҳолатлардан бири сафар ҳолати бўлиб, шариатимизда улар ҳақида ҳам ўзига хос кўрсатмалар мавжуд. Яқин масофага сафар қилишда умумий ҳолатда хавф-хатар учрамайди. Шунинг учун аёлларнинг маҳрамсиз сафар қилишларига рухсат берилади. Лекин ана шу яқин масофага ҳам маҳрами олиб бориб қўйиши аёл кишининг иззат-икромидир. Пиёда юрганда уч кеча-кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳаром саналади. Бу масофа 80-90 км ни ташкил қилади.


عَنْ أَبِى سَعِيدٍ الْخُدْرِىِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- "لاَ يَحِلُّ لاِمْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُسَافِرَ سَفَرًا يَكُونُ ثَلاَثَةَ أَيَّامٍ فَصَاعِدًا إِلاَّ وَمَعَهَا أَبُوهَا أَوِ ابْنُهَا أَوْ زَوْجُهَا أَوْ أَخُوهَا أَوْ ذُو مَحْرَمٍ مِنْهَا".
Абу Саъийд Худрий розияллоҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун уч кунлик ва ундан ортиқ масофага отаси ёки ўғли ёки эри ёки ака-укаси ёки маҳрам қариндошисиз сафар қилиши халол бўлмайди”, дедилар”.
Ислом бундай сафарни балоғатга етган аёллар ва балоғат арафасидаги қизлар учун ҳаром қилгандир

Дониёрова Хонзодабегим,фиқҳ ўқитувчиси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Izoh qoldirish