Sunnat bilan mustahabning farqi
"Аллоҳ таоло мени яхши кўрадими?"
Аллоҳ таоло қандай бандасини яхши кўриши ҳақидаги оятларни тадаббур қилдим ва унинг муҳаббати маълум сифатлар соҳибига қаратилганини топдим.
Қуръонда: "Аллоҳ ТАҚВОДОРЛАРНИ яхши кўради" (Оли имрон: 76) деганини топдим. Ва ўзимни бу сифатга таққослаб, тақводорларданман дейишга журъатим етмади....!
Сўнгра яна Қуръон оятларини баҳс қилиб "Аллоҳ сабр қилувчиларни яхши кўради" (Оли имрон: 146) деган оятни топдим, ва ўзимни бесабрлигимни эслаб бу сифат ҳам менда йўқ дедим...!
Баҳсда давом этдим.. ва: "Аллоҳ МУҲСИНЛАРНИ яхши кўради.." (Бақара: 195) деган сўзини топдим.. мен эса бу сифатдан қанчалар узоқман..!
Шунда, Аллоҳ яхши кўрган бандаларидаги бирор сифат менда топилмаслигидан қўрқиб баҳсдан тўхтадим!
Амалларимни кўздан кечириб аксар амалим дангасалик, гуноҳга аралашган эканини топдим. Шунда ва ниҳоят Аллоҳни қуйидаги сўзи ёдимга келди:
"Албатта Аллоҳ ТАВБА ҚИЛУВЧИЛАРНИ яхши кўради.." (Бақара: 222)
Барчамизга Аллоҳнинг ўзи тавфиқ берсин амийн!
Дониерова Хонзодабегим
Izoh qoldirish