ШАФҚАТ ВА УНИНГ ЗИДДИ БЎЛГАН АДОВАТ ТАФСИРИ
Шафқат тафсири
Шафқат — мушфиқнинг сифати ва у уч нарса билан бўлади:
1. Мўминларнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабалари ва Аллоҳнинг уларга берган кароматини ёдда тутиш билан;
2. Мўмин-мусулмонларнинг ўзига бўладиган ёрдамига ҳожати борлигини ёдда тутиш билан. Зеро, биладики, ўзи якка ҳолида заифдир ва уларнинг ёрдами билангина дин буйруқларини адо этишга қодир бўлади;
3. Қиёмат кунида уларнинг шафоатларига ҳожати борлигини ёдда тутиш билан. Унинг нажоти уларнинг шафоати билан бўлиши мумкин ишдир.
Шафқатнинг зидди — адоват
Адоват ва ҳасад — турдош.
Ҳасаднинг зидди — насиҳат.
Шафқат ва насиҳат — турдошдир.
Мушфиқнинг уч аломати бор:
1. Адоватни ёмон кўради;
2. Ҳасадни ёмон кўради;
3. Қаршилик, тезлик ва таъна қилишни ёмон кўради.
Уч иш мушфиқнинг феълларидандир:
1. Лутф;
2. Ҳилм;
3. Ҳамма мусулмонларни яхши кўриш.
Киши токи мўминларнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабасини ёдда тутмагунча шафқатга ета олмайди.
Шафқат қандай ҳам яхши боб! Аллоҳ уни шафқатга вақф ила муваффақ қилган бандага тубо бўлсин!
Чунки уларга бўлган шафқати айни вақтда кишининг дунё ва охиратда ўзи учун бўладиган яхшиликлар, узлуксиз дуо билан ўзига бўлган шафқатни хоҳлашидир.
Мушфиқ киши азизу мукаррам, омонликда, ҳасадчи эса дунёда охиратда хору зор ва хавф-хатардадир.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башр Ҳаким Термизий
«Ақл ва ҳавойи нафс китоби»
Tayyorladi: Ma'naviy-ma'rifiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari: D. Boltayeva
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish