05.04.2026

Имом Бухорий” меъморий мажмуасига саёҳат

#ички_туризм
#саёҳат

– Ушбу бетакрор қурилиш янги Ўзбекистоннинг улкан имкониятларини яққол намоён этади. Зиёратгоҳ халқимиз учун, жаҳондаги барча мусулмонлар учун эзгулик ва маърифат нурини таратадиган қутлуғ масканга айланади деб ишонаман. Аминманки,бу даргоҳни зиёрат қилиб, унинг маънавий муҳитидан баҳраманд бўлган инсон, айниқса, ёшлар ислом динининг асл маъносини англаб етади, тўғри йўлдан адашмайди. 
                     Шавкат Мирзиёев. 
  


“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси буюк муҳаддис, мусулмон оламининг фахри бўлган Имом Бухорий” меъморий мажмуасига 2026 йил 4 апрел куни  ташриф буюрдилар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сафар қилинглар – саломат бўласизлар ва ризқланасизлар”, дедилар» (Имом Аҳмад ва Имом Табароний ривояти).

Зиёрат давомида таълим муассасаси жамоаси  Имом Бухорийнинг  ҳадис илмига  қўшган улкан ҳиссаси билан яқиндан танишдилар. Шунингдек,  Ҳадис илми мактаби, 
Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Регистон майдони ва “Шоҳи зинда” мажмуаларига ҳам кичик саёҳат уюштирилди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати
 

Izoh qoldirish