“Куч - адолатда” таълим муассасасидаўтказилган маънавий-маърифий тадбир
Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ўтказилган маънавий маърифий тадбир.

"Жуйбори Калон" аёл -қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида буюк давлат арбоби, моҳир саркарда, юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган шахс - Амир Темур таваллуд санаси муносабати билан 2026 йил 9 апрел куни маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирни таълим муассасаси ўқитувчиси Элчиева Шоҳиста олиб борди. Тадбир давомида Амир Темурнинг ибратли ҳаёт йўли, унинг давлатчилик соҳасидаги улкан хизматлари, адолатпарварлиги, ҳарбий санъатдаги маҳорати ҳамда “Темур тузуклари”да акс этган ғоялар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, Амир Темур томонидан барпо этилган марказлашган давлат, илм-фан ва маданиятга берилган эътибор, юртимизнинг дунё саҳнасидаги нуфузини оширишдаги ўрни алоҳида таъкидлаб ўтилди. Унинг “Куч - адолатда” деган шиори бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагани қайд этилди.
Тадбир жараёнида талабалар фаол иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар, савол-жавоблар орқали мавзуни янада чуқурроқ англашга ҳаракат қилдилар. Бу эса уларнинг тарихимизга бўлган қизиқишларини янада оширди.
Бундай маънавий-маърифий тадбирлар ёш авлод қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, аждодлар меросига ҳурмат ва садоқат туйғуларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Буюк аждодларимиз меросини ўрганиш, уни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш – ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.
Таълим муассасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish