10.04.2026

"Хонимлар кундалиги" китоби  тақдимоти

 

 

 🍀 2026 йил 31-март куни "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Нигора Усмоннинг "Хонимлар кундалиги" китоби  тақдимоти бўлиб ўтди.

Юртимизда сўнги  вақтларда аёл-қизларимизнинг оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, уларга соғлом турмуш тарзини яратиб бериш ва бошқа турли жиҳатлардан алоҳида эътибор қаратилган бир вақтда, уларнинг диний-шаръий масалаларда ҳам эҳтиёжларига жавоб бериш мақсадида Нигора Усмон томонидан ажойиб услубда тайёрланган " Хонимлар кундалиги" номли қўлланма биз, нозик хилқат учун яна бир гўзал туҳфадир.

Ушбу китоб уммат аёлларининг муаллимаси ва мўминларнинг онаси бўлмиш Оиша розияллоҳу анҳонинг муносиб авлодларига...

Қизларнинг сепига кийим-кечак эмас, китоб солишни одатига айлантирган юксак қадриятга эга оналарнинг қизларига...

 

Шу замонда  ўзлигини йўқотмаган ва қадриятларини маҳкам тутган ҳар бир аёл-қизга бағишланади....

Ушбу Маънавий-маърифий тадбирда,  китоб тақдимоти иштирокчиларига таълим муассасаси ўқитувчиси 
Л. Ўринова  аёлларга хос бўлган айрим ҳолатлар,  ушбу китобда содда тилдан ифодаланган. Мавзуларни тушунишни осонлаштириш учун кўргазма ҳамда тасвирлардан фойдаланганлиги, ҳар бир китобнинг нашр қилинишида китоб муаллифининг хизматлари эътироф этилди.                                                                            
                           ✍️Г.Шомуротова

Izoh qoldirish