03.07.2026

МАДРАСА - НИМА ДЕГАНИ?❔

#Islomiy_ensiklopediya



МАДРАСА – (араб. – дарс ўқитиладиган жой, дарсхона) – Исломда ўрта ва олий махсус диний ўкув юрти. Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида уламолар ва мактабдорлар, давлат идоралари ходимларини тайёрлаган. Ислом мамлакатларида мадраса ҳақидаги илк маълумотлар X асрга оид бўлиб, улар Хуросон ва Мовароуннаҳрда жойлашган. XI асрдан бошлаб етакчи ўқув юртига айланган. Мадрасалар вақф ҳисобига таъсис этилган.✅

МАЖЛИС - НИМА ДЕГАНИ?❔

МАЖЛИС – (кўплиги – мажолис) – ўтириш жойи, кенгаш, йиғилиш жойи; машғулотлар ўтказиладиган хона.✅

МАСЖИД - НИМА ДЕГАНИ?

МАСЖИД – (араб. – сажда қилинадиган жой) – мусулмонлар жамоа бўлиб намоз ўқийдиган жой, ибодатхона.

❔МАСЖИДИ КАЛОН - НИМА ДЕГАНИ?

МАСЖИДИ КАЛОН – (катта масжид) – Бухородага энг йирик меъморий ёдгорлик. Минораи калон ёнида, тахминан, XV асрда қурила бошланган (археологик қазилмалар натижасида бино остидан XII асрга оид қадимий масжид қолдиқлари топилган). Масжид (127x78 метр) тўғри тўртбурчак тарҳли. Кенг ҳовли (130x80 метр) атрофидаги бостирма йўлаклар (галерея) 288 та ясси гумбаз билан беркитилган.
 

Izoh qoldirish