"Жаннат оналар оёғи остидадир" маънавий_маърифий шеърият тадбири
#маънавий_маърифий_тадбир
#жаннат_оналар_оёғи_остидадир

"Сиз, ҳурматли аёлларимиз ўзингизнинг оналик меҳрингиз, ҳаётий билим ва тажрибангиз билан фарзандларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда бундан буён ҳам куч-ғайратингизни аямайсиз.
Шавкат Миромонович Мирзиёев
Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор.
Халқимизнинг буюк тарихида ўзининг жасорат ва матонати, ақл-заковати, нафосат ва назокати билан ўчмас ном қолдирган Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар Отин ва бошқа юзлаб аёлларимизни ҳамиша эҳтиром билан тилга оламиз. Аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромимизнинг яна бир сабаби шундаки, аёл аввало ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган, унинг юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган фидоий инсондир.
Жорий йилнинг 7-март куни "Жўйбори Калон " аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида "Жаннат оналар оёғи остидадир" маънавий_маърифий шеърият тадбири ўтказилди.

Тадбирни таълим муассасаси директори О. Шарипова очиб бериб, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ: “Жаннат онангнинг оёғи остидадир”, деган ҳикматли сўзларини айтиб, ислом динида онанинг мавқеи юксак эканлиги, уларни эъзозлаш зарурлиги таъкидладилар. Шунингдек, тадбир давомида талабалар томонидан она меҳри ва унинг фарзанд тарбиясидаги ўрни мавзусида ўз фикрларини баён қилдилар. Тадбир сўнгида талабалар бир бирларига совғалар улашиб, баҳорнинг нафис нафаси уфуриб турган ушбу айёмда нишонланаётган байрам аёлларимизга бўлган хурмат ва эҳтиром яна бир ифодаланди. Маънавий- маърифий шеърият тадбири тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият, илиқ таасурот ва қувонч бағишлади.
Таълим муассасаси матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish