“МАНТИҚ ИЛМИ АСОСЛАРИ” номли китобининг тақдимоти
#Китоб_тақдимоти
#маънавият_соати

2026 йил 24 февраль куни "Жўйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида Мир Араб олий мадрасаси ўқитувчиси Муҳаммад Мустафо Рўзметовнинг “МАНТИҚ ИЛМИ АСОСЛАРИ” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
📖 Мазкур китобда мантиқ илмини зарурий фанлардан бири экани ҳамда уни бошқа илмларга нисбатан калит сифатида фойдаланиш мумкинлиги ёритилган. Ундан ташқари бу ўқув қўлланмада умумий мантиқ китобларининг асосий мавзулари қисқа кўринишда шарҳлаб ўтилган. Ўқув қўлланма учун танлаб олинган баъзи мавзулар мусулмон дунёсида мўътабар ҳисобланган “Сулламул мунавроқ” назмий асари асосида яратилган.
Мазкур ўқув қўлланма олий ўқув юртлари талабалари ва исломшунослик йўналишларида таҳсил олаётган талабалар ва соҳа мутахасисларига мўлжалланган.
Таълим муассасаси матбуот хизмати.
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish