14.02.2026

“Кўҳи нур” олмоси

#Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур
#Қизиқарли_маълумот

“Кўҳи нур” олмоси

“Бобурнома”да тилга олинган, “дунёдаги энг катта олмос” дея таърифланадиган бу жавоҳир узоқ йиллар давомида Бобурий ҳукмдорлар тасарруфида бўлган. Номи “тоғнинг нури” маъносини англатувчи тош унга эга бўлган ҳукмдорнинг куч-қудратининг рамзи бўлган. Унинг оғирлиги 191.10 карат бўлиб, Мирзо Бобур унинг баҳосига дунё аҳолисини 2.5 кун боқиш мумкинлигини айтган.

Ҳинд афсоналарига кўра, бу тош ҳам ўз эгасини танлайди. Унга эга чиққан кимдир қудратли, бошқаси хонавайрон бўлган. Кўҳи нур олмоси Бобурий шаҳзодаларга куч-қудрат олиб келган. Уни Ҳумоюнга Иброҳим Лўди хонадони вакиллари шаҳзодадан шафқат кўргани боис совға қилишган. Инглизлар босқинидан кейин Ист-Индия компанияси уни қиролича Викторияга совға қилади. Сўнгги 150 йилдан буён Британияда сақланади. У дунёдаги энг қиммат бош кийим бўлмиш Қиролича Элизабетнинг тожига ўрнатилиб, тождаги 2.800 нафар қимматбаҳо тошларнинг энг каттасидир. Қайта ишлаш жараёнида унинг 43 фоиз вазни йўқолган.
     

 

Таълим муассасаси матбуот хизмати.

Izoh qoldirish