"Маромийлик" дастурнинг бош мақсади — халқ орасида ихчамлик, камтарлик ва шукроналик маданиятини мустаҳкамлаш.
#дуал_таълим_4_+_2_дастури

"Маромийлик" дастурнинг бош мақсади — халқ орасида ихчамлик, камтарлик ва шукроналик маданиятини мустаҳкамлаш.
“Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. Зеро, У исроф қилгувчиларни севмас”
(Аъроф сураси 31-оят).
“Енг яхши иш — ўрта йўлни тутган ишдир.”
(Ҳадис: Термизий ривояти).
“Инсон бахти камтарлик ва меъёрни билишдадир”.
Абу Наср Форобий
“Исроф – ҳар қандай неъматни ўрнисиз сарф қилишдир. Киши ўз эҳтиёжидан ортиқ ишлатса, у исроф қилган бўлади.”
Имом Ғаззолий (“Иҳё улумид-дин” асаридан).
“Исроф қилган неъматдан барака кетар, тежамкорлик ортидан фаровонлик келар.” - Алишер Навоий.
“Тўй шодлик бўлсин, исроф эмас, ризқни қадрламоқ — инсонлик шарафидир.”
Муҳаммад Юсуф (шоир).
Тўй — ҳар бир халқнинг энг қадрли, шодликка тўла анъаналаридан бири. Ўзбек халқининг ҳам асрлар давомида шаклланган тўй маросимлари бор, улар орқали элнинг меҳр-оқибати, бирдамлиги ва инсоний қадриятлари намоён бўлади.
Ихчамлаштирилган тўй — бу камтарона, лекин самимий тантанадир.

Тўйларни ихчамлаштириш, исрофгарчиликларнинг олдини олишда маҳаллалардаги зиёли оилаларнинг бу ишга муносабати муҳим рол ўйнайди. Одамлар кўпроқ уларга эргашади. Шу боис ҳам тўйларни тартибга солиш, дабдабабозликларга чек қўйишда инсонлар фаоллик кўрсатиши, ихчам ва камхарж тўй қилишда ўрнак бўлиши лозим.
Жорий йилнинг 19 январ куни “Жўйбори калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси 3 курс талабалари "Дуал таълим" (4+2) дастури доирасида Бухоро шаҳар "Ҳавзи нав" маҳалла фуқаролар йиғинида белгиланган амалиёт режаларига асосан, "Тўй-тантаналар, маърака в маросимларни тартибга солиш тўғрисида" «МАРОМИЙЛИК» лойиҳаси бўйича маҳалла фаоллари иштирокида давра суҳбатида кузатувчи-амалиётчи сифатида иштирок этдилар.
Таълим муассасаси матбуот хизмати.
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish