Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш
#Ҳадя_китоблар
#қишки_таътил
#мутолаа
“Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтиришга,
уларнинг китоб билан дўст бўлишига,
аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш лозим”.
Ш.Мирзиёев
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Ар-Роҳман сураси, 60-оятида шундай марҳамат қилади:
“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”,
яъни яхшиликнинг мукофоти ҳам фақат яхшиликдир.
Шунингдек, Оли Имрон сурасининг 92-ояти каримасида:
“Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир”, — деб марҳамат қилинган.
Китоб — маслаҳатчи, садоқатли ҳамроҳ, энг яқин дўст ва бебаҳо бойликдир. Ўқувчилар қалбида юксак маънавиятни шакллантиришда китоб ва китобхонликнинг аҳамияти беқиёсдир. Китоб асрларни асрларга, замонларни замонларга, авлодларни авлодларга боғловчи маънавий кўприк ҳисобланади. Мутолаа қалбни юмшатади, инсонга ҳаётдаги мақсадини англашга, қийинчиликларни енгишга ёрдам беради ҳамда сўз бойлигини янада оширади.
Қадимдан саховатпешаликда зарбулмасал бўлиб келган халқимизнинг айниқса илм аҳлига бўлган муҳаббати ва эътибори ўлароқ,
талабаларнинг қишки таътил кунларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, таълим муассасаси ахборот-ресурс маркази фондини бойитиш мақсадида жорий йилнинг 24 декабрь куни ҳомийлик асосида машҳур муаллифлар қаламига мансуб 18 номдаги 79 та бадиий ҳамда илмий-оммабоп адабиётлар ҳадя қилинди.
Ушбу эзгу ва савобли ишни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшган барча ҳомийларга чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Улар томонидан кўрсатилган бундай ғамхўрлик ёшларни китобга бўлган муҳаббатини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш ва маънавий камолотига хизмат қилади. Аллоҳ таоло қилган хайрли ишларини ўз даргоҳида қабул қилиб, берган эҳсонларини зиёда қилсин!
Г. Шомуротова
УЗ
РУ
EN
العربية
Izoh qoldirish