11.12.2025

Бугунги ёшлар – эртанги куннинг ҳал қилувчи кучи.

#Жаҳолатга_қарши_маърифат #Конституция 
#Давлат_рамзлари
#Ташриф

Бугунги ёшлар – эртанги куннинг ҳал қилувчи кучи. Уларнинг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданияти қанчалик юксак бўлса, жамият ривожи ҳам шунчалик жадал бўлади.


2025 йил 11 декабр куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари М.Қаҳҳорова ва Дин ишлари бўйича қўмита хотин-қизлар бўлими раҳбари И.Аҳмедовалар билан таълим муассасасининг  мажлислар залида талабалар иштирокида  учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда М.Қаҳҳорова барча тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқимиз қалбидаги миллий ғурур ва ифтихор, келажакка ишонч рамзи бўлган давлатимиз мадҳияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги билан самимий табриклаб, ватанимиз тараққиёти йўлида бирдамлик ва фидойилик билан хизмат қилиш, миллий ва диний қадриятларимизни тиклаш, асраб-авайлаш ҳамда жамиятда диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасида ўз фикрларини баён қилди.

Таълим муассасаси матбуот хизмати 
 

Izoh qoldirish