11.12.2025

“Нурул Яқийн”  икки қисмдан иборат китоблари тақдимоти

#Ташриф
#Давра_суҳбати
#Китоб_тақдимоти


Жорий йилнинг 10 декабр куни Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, сийрат фани устози Абдул Азим домла Зиёуддин ва Баҳодир домла Азамовлар “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар.

Ташриф жараёнида таълим муассасаси талабалари ва ўқитувчилари иштирокида “Вақт қадри” , “Илм олиш сирлари”  мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

  Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Эй, бандаларим” асари, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр этилган  “Фатволар тўплами” ва Абдул Азим домла Зиёуддин томонидан академик таржима қилинган “Нурул Яқийн”  икки қисмдан иборат китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.


Тадбир сўнгида  “Нурул-яқийн” китобининг янги нашри “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ахборот-ресурс маркази фондига ҳадя қилинди ва ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.

                                 Г. Шомуротова
 

Izoh qoldirish