10.12.2025

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 33 йил тўлди.

#kun_tarixi
#madhiya
#muhim_sana

⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 33 йил тўлди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 
1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Давлат суверенитети рамзи бўлган мадҳия матни Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов томонидан ёзилган. Унга Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов мусиқа басталаган.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси мустақилликка эътиқодни тарғиб қилади. Унинг матни фуқароларимизни мустақил давлат қуриш йўлида матонат ва жасоратга, сабр-тоқат ва фидокорликка, курашга чақиради, миллий ғурурни уйғотади.

Мадҳиямиз байрамлар, сиёсий чиқишлар, спорт анжуманлари, расмий давлат қабуллари, юқори аҳамиятли тадбирлар, турли давлат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш маросимлари ҳамда қонун билан белгиланган бошқа ҳолларда ижро этилиб, давлат суверенитетига эътиқод ва ҳурматни расмий мусиқа ҳамда матн билан ифода этади.

Давлатимиз мадҳияси - тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир.  

Бизни ва фарзандларимизни ғалабага ундаб турувчи ҳаёт қўшиғимиздир!

Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин жаҳон ареналарида туриб Ватан мадҳиясини баралла куйлайверсин!

Юқоридаги видеолавҳада Мутал Бурҳонов ва Абдулла Орипов мадҳия яратилиш жараёнида.

Таълим муассасаси жамоаси  барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясининг 
33 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этади.!

"Жўйбори калон "  аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати. 
 

Izoh qoldirish