10.12.2025

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни тарғиботи

#Давра_суҳбати 
#Жаҳолатга_қарши_маърифат 
#Қонун_тарғиботи

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025 йил 10 декабр куни  “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунини   тушунтириш  бўйича  давра суҳбати ўтказилди.


Давра суҳбатини таълим муассасаси ҳуқуқшуноси Ж.Мубораков маърузачи сифатида таклиф этилди. Шунингдек, таълим муассасаси директори О.Шарипова, таълим муассасаси директор ўринбосарлари Н.Рахимова, Д.Болтаева  ва талабалар қатнашдилар.


Тадбирда, Ж.Мубораков “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунининг мақсади, ушбу Қонундаги асосий тушунчалар, диний таълим муассасаси, диний ташкилот, миссионерлик, қонунга хилоф диний фаолият, виждон эркинлиги, фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги, Диннинг давлатдан ажратилганлиги, диний мазмундаги материаллар, уларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланганлиги тўғрисида  тушунтирди. Виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги асосий устуворликлар конфессиялар ўртасида тинчлик ва тотувликни таъминлаш, дунёвий давлатчилик тамойилини кафолатлаш, шунингдек, аҳоли онги ва қалбига ёт ғояларнинг сингдирилишига қарши маърифат йўли билан курашиш бўйича ўз фикрини баён қилди.

таълим муассасаси матбуот хизмати. 
 

Izoh qoldirish