
Вақтни ким ўғирлаяпти? Интернет, сунъий интеллект(AI) асосидаги янги ҳаёт тарзи..
Статистик таҳлилга назар соладиган бўлсак 1930–1950-йилларда жисмоний меҳнат ва ижтимоий бирдамлик юқори бўлган бу даврдаги қадриятлар, инсонлар ўртасидаги алоқалар, сабр, меҳнатсеварлик бугунги кунда ҳам зарур принциплар ҳисобланади.
1950–1980-йиллар ушбу даврдаги мувозанатли ҳаёт тарзи — иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанат — бугунги стрессли ҳаёт учун яхши намуна бўлиши табиий.
1980–2000-йиллар Интернетдан самарали фойдаланиш, ахборотни таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиришнинг бошланиши(ҳаммаси шу едан бошланди деган жойи...)
2000–2020-йиллар смартфонлар ва ижтимоий тармоқлар одамларнинг вақтини асосий “ейдиган” омилга айланди. Инсонлар вақтларини Instagram, Facebook, YouTube, TikTokда кўпроқ ўтказа бошлашди. Иш ва шахсий ҳаёт оралиғидаги чегаралар йўқола бошлади (хусусан, пандемиядан сўнг).
2020–2024-йиллар COVID-19 пандемияси инсонларни уйдан туриб ишлаш ва ўқишга мажбур қилиш асносида янги технологияларга қарамликни бир неча бараварга кучайтирди. Натижада инсонлар ҳаётида онлайн таълим, онлайн ишлаш (freelance), Zoom, Teams ва бошқа платформалар оммалашиб борди. Сунъий интеллект AI (ChatGPT каби платформалар) инсонлар кундалик ҳаётининг жуда фаол эҳтиёжига айланиб бормоқда.
Афсуски, виртуал дунё одамлар ҳаётининг кўп қисмини банд қилиб қўймоқда. Албатта, булардан фойдаланишни инкор қилиш нодонлик бўлади. Шунинг учун улардан самарали фойдаланишни тавсия этаман. Сизга фойда келтирмайдиган ҳар қандай саҳифадан чиқиб кетинг. Ўзингиз учун энг катта яхшилингиз шу бўлади!
Таълим муассасаси ўқитувчиси Т.Ф.Ф.Д., дотцент Бўронова Гулнора Ёдгоровна
Izoh qoldirish