
"Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси" мавзусида республика илмий-амалий анжумани

Бугун 15 май куни Мир Араб олий мадрасасида "Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси" мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
📝 Модератор: Учқун Авлиёқулов (Мир Араб олий мадрасаси Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор)

🔵 Анжуман қатнашчилари:
-Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов (Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари);
-Жобир Элов (Мир Араб олий мадрасаси ректори);
-Ойгул Шарипова (Жўйбори Калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбари);
- Азизхўжа Иноятов (Бухоро вилояти "Чор Бакр" жомеъ масжиди имом-хатиби);
-Холида Рахматова (Бухоро давлат педагогика институти профессори);
- Жалолиддин Сабуров (Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбари);
-Матлуба Тўхтаева (Менежмент ва замонавий технологиялар университети кафедра мудири);
- Абдулазиз Абдувахидов (Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими);
-Рўзимуҳаммад Тўхтасинов (Мир Араб олий мадрасаси катта ўқитувчиси);
-Баходиржон Азамов (Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўқитувчиси).
Тадбир қатнашчилари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Мазкур анжуманда "Жўйбори Калон " аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори О. Шарипованинг "Хожагон тасаввуфий тариқатида ахлоқий қадриятлар ифодаси" номли маърузаси тингланди.
Г.Шомуротова
Izoh qoldirish