
“Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди”
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур.
Хуршид Даврон
Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларига ҳамда Ватан равнақи, тараққиёти ва унинг ҳимояси учун курашган буюк аждодларимизга алоҳида эътибор ва чуқур эҳтиром кўрсатиш, шунингдек мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хотирасини улуғлаш юртимизда олийжаноб қадриятга айланган.
Жорий йилнинг 19 феврал куни “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Республикамизда 9 май умумхалқ байрами сифатида, 1999 йилдан бошлаб эса Хотира ва Қадрлаш куни сифатида нишонланиб келмоқда. Мустақил давлатнинг байрамлари ҳам халқ табиати ва анъаналарига мос бўлиши керак. Чунки ҳар бир халқ қандай яшаши, нимани қадрлаши, қайси саналарни тантана қилишини ўзи ҳал этади. Бунда ўз тарихидан келиб чиқади, бугунини ўйлайди ва келажагини кўзда тутади.
Ҳар бир миллатнинг юксалиши, келажаги унинг хотирасига боғлиқ. Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.

Шу муносабат билан бугун 8 май куни “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда таълим муассасаси директор О.Шарипова, иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан тадбир иштирокчиларини табриклаб, Хотира ва қадрлаш куни ва ҳалқимизнинг тарихий қаҳрамонлиги, фидокорона меҳнати ёш авлодни она Ватанга садоқатли, бугунги тинч, осойишта ҳаётни асраб-авайлаш ва қадрлаш учун ўз фикрларини баён қилдилар.
Г.Шомуротова
Izoh qoldirish