
"Фиқҳ дурдоналари" (савол-жавоб шаклидаги осон фиқҳ) китоби тақдимоти
⚡️#Ҳадя_китоблар
⚡️#Тадбир
🌐#Китоб_тақдимоти
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
هَلْ جَزَاءُ الإِحْسَانِ إِلَّا الإِحْسَانُ
Яъни: “Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир” (Ар-Роҳман сураси, 60-оят).

"Жўйбори калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом таълим муассасаси фиқҳ фани ўқитувчиси, Шаҳрисабз давлат педагогика институти таянч доктаранти Махсумов Мақсуд Маҳмуд ўғлининг "Фиқҳ дурдоналари" (савол-жавоб шаклидаги осон фиқҳ) китоби ҳадя сифатида тақдим қилинди.

Жорий йилнинг 7 май куни ушбу ҳадя қилинган "Фиқҳ дурдоналари" китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирни, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ақоид ва фиқҳ фанлари кафедраси доценти, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Соатмурод домла Примов 2025-йил 21-апрелда тасдиқланган “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ва диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикрини баён қилди.

Тақдимотда, китоб муаллифи Мақсуд домла Махсумов ушбу асарнинг бошқа асарлардан ажралиб турадиган шакли, мазмуни, ёзилиш тарихи ва ўқувчига тушунарли осон эсда қолиши учун савол-жавоб тарзида ёзилганини баён қилди.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларининг қизиқтирган фиқҳий масалаларидаги саволларга жавоб олдилар.

Ахборот-ресурс маркази фондига ҳадя қилинган китоблар белгиланган тартибда кирим қилиниб, ўқув жараёнларида фойдаланиш учун кутубхонага жойлаштирилди.
Г. Шомуротова.
Izoh qoldirish