Намоз вақтлари
Бир кеча-кундузда фарз намозларнинг беш вақти бор:
1. Бомдод намозининг вақти субҳи содиқдан бошлаб, қуёш чиққунигачадир. Шарқдан ёйила бошлаган оппоқ ёруғлик бомдод намозининг вақти кирганини билдиради.
2. Пешин намозининг вақти қуёшнинг заволидан ҳар бир нарсанинг сояси ўзидан икки марта узун бўлгуничадир.
3. Аср намозининг вақти нарсаларнинг сояси ўзидан икки марта узун бўлган вақтдан бошлаб, қуёш ботгунигача давом этади
4. Шом намозининг вақти қуёш ботганидан сўнг бошланиб, қизил шафақ йўқолгунича давом этади.
5. Хуфтон ва витр намозларининг вақти қизил шафақ йўқолган пайтдан бошланиб, субҳи содиқ киргунигача давом этади. Витр намози ҳеч қачон хуфтон намозидан аввал ўқилмайди.
Икки фарз намознинг бирга (жам) ўқилиши
Икки фарз намозни бир вақтда ўқиш (яни, жам қилиш) узр туфайли бўлса ҳам, жоиз емас. Фақат Арафотда иҳромда бўлиш ва ҳожилар раҳбари ёки унинг вакилига иқтидо қилиш шарти билан пешин, аср намозлари пешин вақти ичида, Муздалифада еса шом ва хуфтон намозлари хуфтон вақти ичида жам қилиб ўқилади, Муздалифага кетаётиб, йўлда шом намозини ўқиш жоиз эмас.
Мустаҳаб бўлган намоз вақтлари
1. Эркаклар учун бомдод намозини сўнгги вақтигача кечиктириб ўқиш.
2. Пешин намозини ёз пайтида жазирама иссиқ йўқолгунигача кечиктириш, қиш пайтида еса тезроқ ўқиш, фақат ҳаво булутли бўлганида бироз кечиктириш.
3. Аср намозини, қуёшга қаралса, кўз қамашмайдиган пайтдан бироз аввалги вақтгача кечиктириш, лекин ҳаво булутли кунларда тезроқ ўқиш.
4. Шом намозини ҳаво очиқ кунларда тезроқ (вақт аввалида), ҳаво булутли кунларда бироз кечиктириб ўқиш.
5. Хуфтон намозини туннинг учдан бир қисми ўтгунигача кечиктириш, ҳаво булут кунлари тезроқ ўқиш. Уйғонишига ишонганларнинг витр намозини туннинг со‘нгги вақтигача кечиктириб ўқиши. Бу ҳукмлар соати бўлмаганлар учундир.
Икки фарз намознинг бирга (жам) ўқилиши
Икки фарз намозни бир вақтда ўқиш (яъни, жам’ қилиш) узр туфайли бўлса ҳам, жоиз емас. Фақат Арафот-да иҳромда бўлиш ва ҳожилар раҳбари ёки унинг вакилига иқтидо қилиш шарти билан пешин, аср намозлари пешин вақти ичида, Муздалифада еса шом ва хуфтон намозлари хуфтон вақти ичида жам’ қилиб ўқилади, Муздалифага кетаётиб, йўлда шом намозини ўқиш жоиз эмас.
Намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтлар:
Қуйидаги уч вақтда на фарз ва на бу вақтлар кирмасидан аввал зиммага вожиб бўлган намозларни ўқиш жоиз эмас.
1. Қуёш чиқишидан бошлаб, кўтарилгунигача бўлган вақтда.
2. Қуёш тик кўтарилиб (қиёмга келиб), ғарб сари майл қилгунигача бўлган вактда.
3. Қуёш сарғайган пайтдан бошлаб, ботишигача бўлган вақтда.
Фақат қуёш ботаётган пайтда ўқилаётган аср намозиш тамомлаш, шу вақтда ўқилган оятларнинг тиловат саждасини қилиш ҳамда ҳозир бўлган майитнинг жаноза намозини ўқиш кароҳат билан жоиздир
Жўйбори Калон ДТМ маънавият ва маърифат ишлари бўйича
директор ўринбосари Рохат Муҳаммадшоева
Izoh qoldirish