26.11.2024

Ота онага яхшилик

 

بسم الله الرحمن الرحيم

إِنَّ الْحَمْد لِلَّهِ , نَحْمَدهُ وَنَسْتَعِينهُ ، وَنَعُوذُ بِاللَّهِ مِنْ شُرُورِ أَنْفُسِنَا ومن سيئات أعمالنا, مَنْ يَهْدِهِ اللَّه فَلَا مُضِلّ لَهُ , وَمَنْ يُضْلِلْ فَلَا هَادِي لَهُ ، وَأَشْهَد أَنْ لَا إِلَه إِلَّا اللَّه وَحْده لَا شَرِيك لَهُ , وَأَشْهَد أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْده وَرَسُوله ، نصلي و نسلم على خاتم الرسل و الأنبياء نبينا محمد بن عبد الله و على آله و صحابته و من اتبع هداه و من اقتفى أثره إلى يوم الدين

Бизларнинг қалбимизга ҳидоят нурини берган,  мусулмон ва солиҳ ота-оналарни берган Парвардигори оламга беадад ҳамду санолар, чексиз шукроналар бўлсин. Ота-онамиздан ҳам чандон меҳрибонроқ, қиёмат кунида шафоат сути билан барча умматларини қондирадиган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мсутафо с.а.в.га бешумур саловоту саломлар бўлсин.

МАВЪИЗА

Аллоҳ таоло бизларни энг улуғ ишга амр этмоқда:

وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَى وَهْنٍ

Биз инсонга ота-онасини рози қилишни буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди[1]

Дарҳақиқат: оналаримиз бизларни дунёга келтириб, то улғайганимиз қадар машаққатда бўлишади. Шунинг учун Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилдилар:

عن أنس بن مالك ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « الْجَنَّةُ تَحْتَ أَقْدَامِ الْأُمَّهَاتِ »

Жаннат – оналар оёғи остидадир

 

“Эсингдан чиқарма! 1. Ота-онангга яхшилик қилишлингинг, хоҳ улар мусулмон бўлсин, хоҳ кофир бўлсин, хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлишсин, бу Аллоҳ розилигининг калитидир ва охиратингни нажотидир. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصْبِحُ وَوَالِدَاهُ عَنْهُ رَاضِيَانِ إِلَّا كَانَ لَهُ بَابَانِ مِنَ الْجَنَّةِ ، وَإِنْ كَانَ وَاحِدًا فَوَاحِدٌ وَمَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصْبِحُ وَوَالِدَاهُ عَلَيْهِ سَاخِطَانِ إِلَّا كَانَ لَهُ بَابَانِ مِنَ النَّارِ ، وَإِنْ كَانَ وَاحِدًا فَوَاحِدٌ . فَقَالَ أُرَاهُ رَجُلًا يَا رَسُولَ اللَّهِ ! فَإِنْ ظَلَمَاهُ ؟ قَالَ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَإِنْ ظَلَمَاهُ ، وَإِنْ ظَلَمَاهُ ، وَإِنْ ظَلَمَاهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ .

Бир мўмин-мусулмон кишининг мусулмон ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади. Агар фақат бири бўлса, битта эшикни очади. Агар фарзанд ота-онадан бирининг ғазабини чиқарган бўлса, ундан онаси ёки отаси рози бўлмагунча, Аллоҳ рози бўлмайди” дедилар. Бир киши: “Ота-онаси унга зулм қилган бўлса ҳамми?”, деб сўради. Расулулоҳ с.а.в.:“Агарчи ота-онаси унга зулм қилган бўлса ҳам, зулм қилган бўлса ҳам, зулм қилган бўлса ҳам”, деб уч маротаба такрорладилар”.

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « رِضَا الرَّبِّ فِى رِضَا الْوَالِدِ وَسَخَطُ الرَّبِّ فِى سَخَطِ الْوَالِدِ ».

Ота розилигида Худонинг розилиги бор. Отанинг ғазабида Худонинг ғазаби бор

2. Улар сен билан гапираётганларида, сен уларга сукут билан қулоқ сол, ана ўшанда донишмандликка эришасан.

 

 3. Жамиятда мансабинг қандай бўлишидан қатъий назар, улар ўринларидан турганларида, эҳтироман сен ҳам ўрнингдан тур, ана ўшанда одамлар орасида ҳурматга сазовор бўласан. 

Уламолар айтадилар: “Агар ота-онанинг ҳаққига баробарига риоя қилиш мумикн бўлмай қолса, улуғлаш ва эҳтиром кўрсатишда ота устун қўйилади. Чунки насаб ундадир. Хизмат ва инъом юзасидан онанинг ҳаққи устун қўйилади. Чунки эҳсон ундадир. Мисол учун, ота-она ташқаридан кириб кириб келганда ота учун ўриндан турилади. Фарзанд бирор нарса ҳадя қиладиган бўлса онасидан бошлайди. Фарзанд ота-онадан фақат биттасига нафақа беришга қодир бўлса, онасига беради”

4. Ота-онанг нимани буюрса, иккиланмасдан бажар, магар Аллоҳ наздида гуноҳ бўлмаса, ана ўшанда Парвардигорга итоаткорлик  моҳиятини тушунасан. 

Илло ота-онага итоат этилмайди фақат бир ўринда буни ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

وَإِنْ جَاهَدَاكَ عَلَى أَنْ تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفًا وَاتَّبِعْ سَبِيلَ مَنْ أَنَابَ إِلَيَّ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُمْ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ

Агар икковлари сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! (аммо) дунёда икковларига яхшилик қил ҳамда Менга йўналганларнинг йўлига эргаш. Сўнгра қайтишингиз фақат Менгадир. Бас, Мен сизга нима амал қилганингиз хабарини берурман[2]

عَنْ عَلِىٍّ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « لاَ طَاعَةَ لِمَخْلُوقٍ فِى مَعْصِيَةِ اللَّهِ عَزَّ وَجَلَّ ».

Холиққа маъсият бўладиган ишда махлуққа итоат этилмас

5. Эҳтиёжсиз улардан олдин юрма, ҳурматнинг қийматини тушунасан.

Ато ибн Аби Рабоҳ: “Киши отасига имом бўлмайди. Агарчи отасидан фақиҳроқ бўлса ҳам” 

ҲИКОЯТ: Бир куни бир бола отасининг ёнида юриб кетаётганини кўрган Умар ибн Абдулазиз болага танбеҳ бериб деди: “Ҳей бола, сен отангни ёнида эмас, балки орқасидан боришинг керак”. Шунда отаси: “Амирал муъминийн, мен унинг қўлига суяниб кетаяпман”, деди. “Ундай бўлса, майли”, деди Амир

6. Уларнинг овозидан овозингни баланд қилма, чунки энг ёмон-баланд овоз эшакнинг овозидир. 

وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِنْ صَوْتِكَ إِنَّ أَنْكَرَ الأصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ

Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки, овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир[3]

7. Қачонки сени чақирсалар, уларга жавоб бер, шунда одамлар ҳам сени эшитадилар.

عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : " إِذَا دَعَتْكَ أُمُّكَ، وَأَنْتَ فِي الصَّلَاةِ فَأَجِبْهَا ، وَإِذَا دَعَاكَ أَبُوكَ فَلاَ تُجِبْهُ".

Агар сен нафл намоз ўқиб турганингда онанг сени чақирса, намознингни бузиб жавоб бер. Ва агар отанг сени чақирса, нафл намозни тугатгандан кейин жавоб қайтар

ҲИКОЯТ: Пайғамбаримизнинг қуйидагиларни айтганларини эшитганман. Ул зот: “Биронта одам бешикдалигида гапирмаган. Фақат Ийсо ибн Марям а.с. ва Журайж соҳиби гапирганлар.”, -дедилар.

“ Ё Расулуллоҳ! Журайж соҳиби ким?” – дейилди.

“Журайж ўз ибодатхонасидаги роҳиб одам эди. Унинг ибодатхонасидан пастроқда бир молбоқар ҳам бор эди. Ўша қишлоқда яшовчи бир бузуқ аёлнинг чўпон билан ўзаро алоқаси ҳам бор эди. Бир куни онаси келиб, “Эй Журайж!” деб уни чақирди. У намоз ўқиётган эди. Намоз ўқиб туриб, “ Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?” – деб ў йлади. Кейин намозни устун кўрди-да, намозини давом эттирди. Онаси уни иккинчи марта баланд овоз билан чақирди. У яна “ Онамни ихтиёр қилсаммикан, намозними?” – деб ўйлади-да, яна намозини давом эттирди.  Учинчи марта чақирди. У ўша фикр билан намоз ўқишни давом этди. Жавоб бермаганидан кейин онаси: “ Эй, Журайж, нопок аёлларнинг юзини кўрмагунингча Аллоҳ сени ўлдирмасин!”- деди-да, қайтиб кетди. 

Бир куни бояги бузуқ аёлни боласи билан подшоҳнинг ҳузурига судраб келишди: “Кимдан”, - деб сўрадилар. Бузуқ аёл Журайжнинг олдига келиб, зинога чақирганида уни ҳайдаб чиқарганди. Шуни қасдига атайин: “Журайждан” – деди аёл. “Ибодатхонадаги роҳибданми?”, деб сўради подшоҳ. “Ҳа” деди аёл. “Ибодатхонасини бузиб ташлаб, ўзини менга олиб келинглар!”, деб амр қилди подшоҳ. 

Ибодатхонасини амрга биноан бузиб, ер билан яксон қилишади. Ўзини эса қўллари ва бўйнига арқон боғлаб, олиб кетишади. Уни бузуқ фоҳиша аёл олдидан олиб ўтишганда Журайж табассум қилади. Шунда подшоҳ: “Мана бу аёл нима деяпти биласанми?” деб сўради. “Нима деаяпти? Билмайман” деди у. “Боласи сендан экан” деди. Журайж фоҳишага қараб: “Сен шундай даъво қилаяпсанми?” деди. “Ҳа”, деди бузуқ аёл. Журайж вазминлик ила: “Бола қани?” деди. “Ана, онасининг қучоғида”, дейишди. Шунда Журайж гўдакка қараб: “Сенинг отанг ким?” деди. Аллоҳнинг қудрати билан чақалоқ: “Молбоқар”, деди ва унинг гапини тўпланганларнинг ҳаммаси аниқ эшитди. Подшоҳ туҳматчи ва зинокор аёл билан подачини жазога ҳукм қилгач, Журайжга узр айтиб: “Ибодатхонангни тилладан қилиб берайми?” деди. “Йўқ”, деди. “Кумушдан қилиб берайми” деди подшоҳ. “Йўқ”, деди. “Нимадан қилиб берайлик”, деди подшоҳ. “Ўзидан қандай бўлган бўлса, шундай қилиб беринглар”, деди Журайж. Шунда подшоҳ Журайжнинг сирли табассумининг сабабини сўради. “Ўзим шундай. Менга онамнинг дуоси тегди”, деди ва бўлган воқеани айтиб берди.

 8. Ҳар қандай йўл билан ота-онангни хурсанд қилишликка ҳаракат қил, шунда Парвардигор ҳамма йўлингни очиб қўяди. 

عن مُعَاذِ قال قال رسول اللَّهِ صلى اللَّهُ عليه وسلم * من بَرَّ وَالِدَيْهِ طُوبَى له زَادَ اللَّهُ في عُمُرِهِ

Ким ота-онасига яхшилик қилса, унга саодат ёр бўлсин, Аллоҳ таоло умрини зиёда қилсин

عَنْ مَيْمُونِ بْنِ سِيَاهٍ قَالَ سَمِعْتُ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"مَنْ أَحَبَّ أَنْ يُمَدَّ لَهُ فِي عُمْرِهِ وَأَنْ يُزَادَ لَهُ فِي رِزْقِهِ فَلْيَبَرَّ وَالِدَيْهِ وَلْيَصِلْ رَحِمَهُ".

Ким умри узун ва ризқи кенг бўлишини хоҳласа, ота-онасига доим яхшилик қилсин ва қариндошларини йўқлаб турсин

9. Уларга меҳрибонлик қанотингни ёз ва улар билан мулойим ва софдил бўл, кексалигингда сенга ҳам шундай муносабатда бўлишади.

وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингизни пастга ёйинг. (Улар ҳаққига) “Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, (Сен ҳам) уларга раҳим қилгин”дея (дуо қилиб) айтинг[4]

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ: « بَرُّوا آبَاءَكُمْ تَبَرَّكُم أبْنَاؤُكُمْ، وَعِفُّوا عَنْ نِسَاءِ النَّاسِ تَعِفَّ نِسَاؤُكُمْ »

Ота-онангизга яхшилик қилинглар, фарзандларингиз ҳам сизларга яхшилик қиладилар. Одамларнинг аёларидан – қизларидан ўзларингизни тийинглар, сизларнинг ҳам аёлларингиз – қизларингиздан тийилишади

ҲИКОЯТ: Абу Ҳурайра р.а. ўзларининг оналари билан бўлган муомалаларини Умму Ҳонеъ шундай ривоят қиладилар: “Абу Ҳурайра оналарини узоқдан кўрсалар дарров овозларини баланд қилиб: Ассалому алайки ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Онажон!” дер эдилар. Абу Ҳурайра ҳар доим оналарининг олдиларига кирсалар ушбу дуони айтмасдан гап бошламасдилар: Кичиклигимда тарбия қилганингиз учун сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин” Оналари ҳам Абу Ҳурайранинг бу дуоларининг муқобилага шундай дер эдилар: “Катталигимда яхшилик қилганинг учун сенга ҳам Алоҳ яхши мукофот берсин!”

 10. Уларга бирор нарсани миннат қилма, ана шунда самимий муомалани кўрасан.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِىِّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « رَغِمَ أَنْفُ ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُ ثُمَّ رَغِمَ أَنْفُ ». قِيلَ مَنْ يَا رَسُولَ اللَّهِ قَالَ « مَنْ أَدْرَكَ أَبَوَيْهِ عِنْدَ الْكِبَرِ أَحَدَهُمَا أَوْ كِلَيْهِمَا فَلَمْ يَدْخُلِ الْجَنَّةَ ».

“Бир куни Расулуллоҳ с.а.в.: “Бурни ерга ишқалансин! Бурни ерга ишқалансин! Бурни ерга ишқалансин!”, дедилар. Кимни, Ё Расулаллоҳ – деб сўрадилар. “Кимдаким, ота-онаси қарилик ёшига етиб ёки иккаласидан биттаси бўлса ҳам уларни розилиги олиб жаннатий бўлмаган бўлса

 11. Уларга беписандлик қилиб қўйма, барибир ҳам Аллоҳ наздида сендан кўра уларнинг мақомлари баландроқдир. 

ҲИКОЯТ: Бир куни бир одам Пайғамбаримиз с.а.в. ҳузурларига келиб: “Ё Расулаллоҳ! Онам жуда кексайиб қолди. Боладек бўлиб қолди. Гўдакларга ўхшаган ишлар қилади. Ўрнидан тура олмайди. Унга ўз қўлим билан овқат бераман. Сувни ҳам ўз қўлим билан ичираман, таҳоратига ёрдам бераман, сўнгра жойнамозига опчиб кўтариб олиб бораман. Хоҳлаган ерига кўтариб олиб бораман. Ё Расулаллоҳ, оанмнинг ҳаққини ўтай олдимми, рози қила олдимми, йўқми?” деб сўради. Пайғамбаримиз с.а.в.: “Волидангни ҳаққини 100/1 ҳам ўтай олмагансан”, дедилар. У одам: “Нега? Ахир мен онамнинг айтганини икки қилмайманку”.

 Сарвари коинот с.а.в.: “Волиданг сенга: “Ўғлим ўсиб, улғайсин, буюк одам бўлсин”, деб хизмат қилиб, кўтариб юрган. Сен эса унга “Энди онамнинг умри оз қолди. Яқинда вафот этади”, деб хизмат қиласан. Бу хизматнинг ниятлари орасида осмону ерчалик фарқ бор. Шунинг учун сен онангни қанча хизматини қилсанг ҳам унинг ҳаққини адо қилолмайсан. Буни яхшилаб билиб ол, ҳеч бир фарзанд ота-онасининг ҳаққини ўтай олмайди. Шуни яхши билгинки, сен онангга хизмат қилишлигингни Худои таоло буюрган ва бу учун сен улуғ савобларга эришасан. Ота-онанинг розилигини олган инсон. Муқаррар Аллоҳ таолонинг розилигига ноил бўлади

12. Ота-онангга ҳеч қачон хўмрайиб қарама, чунки қўполлик ҳеч бир кишига ярашмайди. 

وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ

Одамлардан такаббурлик ила юз ўгирма ва ер юзида кибрланиб юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас[5]

قال صلى الله عليه وسلم :" خَمْسٌ مِنَ العِبادَةِ النَّظَرُ إلى المُصْحَفِ والنَّظَرُ إلى الكَعْبَةِ والنَّظَرُ إلى الوَالِدَيْنِ والنَّظَرُ في زَمْزَمَ وَهِيَ تَحُطُّ الخَطايا والنَّظَرُ في وَجْهِ العالَمِ ". 

Беш нарса борки, унга қарашликни ўзи ибодат: Қуръонга қараб туришлик ибодат, Каъбага қараб туришлик, ота-она юзига қарашлик, хатоларни кетказувчи замзам сувига қарашлик ва олимнинг юзига қарашлик

13. Уларнинг дуосини олмасдан сафарга чиқма, шунда сафаринг сен учун хайрли бўлади. 

عن أبي هُرَيْرَةَ قال قال رسول اللَّهِ صلى الله عليه وسلم * ثَلاَثُ دَعَوَاتٍ مُسْتَجَابَاتٍ لاَ شَكَّ فِيهِنَّ دَعْوَةُ الْوَالِدِ على وَلَدِهِ وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ وَدَعْوَةُ الْمُسَافِرِ

Уч кишининг дуоси ижобат бўлишга шак йўқ: ота-онанинг фарзанди ҳаққига қилган дуоси, мазлумнинг ва мусофирнинг дуоси

14. Уларни ёлғиз қолдирма, сен ҳам ёлғиз қолмайсан. 

ҲИКОЯТ: Бир чол ўғлининг қарамоғида қолган эди. Ўғил кўзлари хиралашган, овқат еяётганида қўллари қалтирайдиган қари отасининг иззат ва ҳурматини бажо келтирмас эди. Бур куни чол бечоранинг қўллари қалтираб, ош сузиб берилган чинни косани тушириб, синдириб қўйди. Буни кўрган келини аччиқ гап айтиб чолнинг кўнглини синдирди. Ўғил эса отасини ҳовли этагидаги зах хонага кўчирди. Келин энди қайнотасига эски ёғоч косада таом берадиган бўлди. Бундан кўнгли озор топган қария вафот этиб кетган кампирини эслаб, зор-зор йиғларди. Унинг ёлғиз юпанчи ва суянчиғи беш ёшли набираси эди. Бола бобосининг ёнига келиб ўтирарди, маъсумона сўзлари, ёқимли қилиқлари билан бобосининг кўнглини овлаб, униг ғам ва аламларини бир оз бўлса-да енгиллатарди.

Бола қўлига пичоқ олиб бир ёғочни йўниб ўтирганида отаси: “Ўғлим, нима қилаяпсан?”, деб сўради. Бола ишидан бош кўтармаган ҳолда жавоб берди: “Дадажон, ойим эски ёғоч косада бобомга овқат берадилар. Мен ҳам ёғоч ясаяпман, катта бўлганимда ойим билан сизга шу косада овқат бераман”

15. Уларнинг саломатлиги ҳақида доимо қайғургин, Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўласан. Билиб қўй! 

عَنْ سَالِمِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :"ثَلَاثَةٌ لَا يَنْظُرُ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ الْعَاقُّ لِوَالِدَيْهِ وَالْمَرْأَةُ الْمُتَرَجِّلَةُ وَالدَّيُّوثُ - وَثَلَاثَةٌ لَا يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ الْعَاقُّ لِوَالِدَيْهِ وَالْمُدْمِنُ عَلَى الْخَمْرِ وَالْمَنَّانُ بِمَا أَعْطَى".

Қиёмат кунида Аллоҳ таоло 3 тоифа инсонга назар солмайди: Ота-онасига оққ бўлган, ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл ва даюс. Яна 3 тоифа кимсалар жаннатга кирмайди: Ота-онасига оққ бўлган, ҳар доим ароқ ичувчи ва берган нарсасини миннат қилувчи

عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم : كُلُّ الذُّنُوبِ يُؤَخِّرُ اللَّهُ مِنْهَا مَا شَاءَ ، إِلاَّ عَاقًّا لِوَالِدَيْهِ وَقَطِيعَةَ الرَّحِمِ يُعَجِّلُهُ اللَّهُ لِصَاحِبِهِ قَبْلَ الْمَمَاتِ.

Аллоҳ таоло барча гуноҳлардан  истаганичасини (оқибатини) қиёмат кунига қолдиради. Фақатгина, ота-онага оққ бўлган ва қариндошлик алоқаларини узганларнинг жазосини қиёматга қолдирмасдан, ўша инсоннинг ўлимидан олдин унга қилган гуноҳини жазосини тезлатади

16. Ота-онангни сен учун қилган дуоси, доимо Аллоҳ даргоҳида мақбулдир. Сен ҳам уларни дуо қил, икки дунёда бахту саодатга эришасан”

Абдуллоҳ ибн Авф р.а. Анас ибн Моликдан ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ с.а.в. ёнларида Суффада эдик. Ҳижрат қилган бир аёл Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ҳузурларига келди. Пайғамбаримиз с.а.в. уни аёллар ёнига, ўғлини эса бизнинг ёнимизга юбордилар. Орадан кўп ўтмай, аёлнинг ўғли вабога чалинган экан, вафот этди. Сарвари олам с.а.в. йигитнинг кўзларини юмганларидан сўнг уни ювиш учун тайёргарлик кўраётганимизда менга: “Эй Анас, бор онасига хабар қил”, дедилар. 

Онасига хабар бердим. Онаси келиб ўликнинг оёқ учи томонга ўтирди ва фарзандининг совуб қолган оёқларини ушлаб йиғлаб дуо қилди: “Аллоҳим! Мен ўз хоҳишим билан мусулмон бўлдим. Сенинг динингга кирдим. Бутларга сиғинишни тарк этдим. Ўз хоҳишим билан Сенга суяндим ва Пайғамбарингни севдим. Аллоҳим! Мени бу бало-мусибатларга дучор қилиб, бутпарастларни севинтирма ва тоқатим етмайдиган ушбу мусибатни менга юклама”.

Аллоҳга қасамки – дейдилар Анас ибн Молик – аёл дуо қилиб бўлар-бўлмас, ўликка жон қайтди, бола оёқларини қимирлатиб, кўзларини очди. Расулуллоҳ с.а.в. вафот этгунларига қадар ҳам у йигит тирик эди”.

 

                          سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ ، أَشْهَدُ أَنْ لا إِلَهَ إِلا أَنْتَ ، أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ

 

عَنْ عَائِشَةَ قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « إِنَّ اللَّهَ وَمَلاَئِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى الَّذِينَ يَصِلُونَ الصُّفُوفَ وَمَنْ سَدَّ فُرْجَةً رَفَعَهُ اللَّهُ بِهَا دَرَجَةً ».

Сафни текис тутиб ва очиқ жой қолдирмасдан намозхонларга Аллоҳ ва унинг фаришталари саловот айтадилар. Энди кимики сафдаги очиқ жойни ёпса, Аллоҳ таоло унинг мақомини бир даража кўтариб қўяди

وَمَن يَعْشُ عَن ذِكْرِ الرَّحْمَنِ نُقَيِّضْ لَهُ شَيْطَانًا فَهُوَ لَهُ قَرِينٌ وَإِنَّهُمْ لَيَصُدُّونَهُمْ عَنِ السَّبِيلِ وَيَحْسَبُونَ أَنَّهُم مُّهْتَدُونَ

Ким Роҳманнинг зикридан (Қуръон насиҳатлардан) кўр бўлиб олса (юз ўгирса), Бизга унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлади. Албатта, шайтонлар у кўрларни йўлдан тўсадилар ва у тўсилганлар ўзларини ҳидоят топувчилар деб ҳисоблайдилар[6]


Ҳалимова Ҳуснигул 

[1] Луқмон 14

[2] Луқмон 15

[3] Луқмон 19

[4] Исро 24

[5] Луқмон 18

[6] Зухруф 36-37

Izoh qoldirish