23.02.2023

Аҳли сунна вал-Жамоа ақида уламолари

Маълумки, Аҳли Сунна вал-Жамоа ақидаси ўша даврда учта буюк шахс томонидан ҳимоя қилинган ва асосий рукнлари ишлаб чиқилиб, шогирдлари ва китоблари орқали мусулмонларга тақдим этилган эди. Улардан биринчиси — Абул Ҳасан Ашъарий (260— 331 ҳ.) Бағдодда, иккинчиси — Абу Жаъфар Таҳовий Мисрда ва Абу Мансур Мотуридий Мовароуннаҳрда сунний ақиданинг ҳимоячилари сифатида ислом тарихида чуқур из қолдирдилар. Биз — мотуридийлар учун яхши билиб, доимо назарда тутиб юриш зарур бўлган бир неча муҳим масалалар бор. 

Мотуридия ақидаси билан Ашъария ақидаси ўртасида бир неча масалаларда қарамақаршиликлар бор. Уларни баъзи олимлар 15 та, бошқалари 40 та, ҳатто, 50 тагача санаб етказганлар. Улардан асосийлари — Аллоҳнинг сифатларини зотий ва феълий сифатларга бўлиш, сифатлари айни зотми ёки ғайри зотлиги, Мусо (а.с.) Аллоҳнинг каломини бевосита эшитганми ёки билвоситами, ирода билан ризо бирми ёки тафовутлими, Аллоҳни кўриш жоизлигига Ашъарий ақлий далил келтирган, Мотуридий нақлий, қабиҳ ишнинг содир этилиши бандаданми ёки у ҳам Аллоҳданми — бунга Мотуридий ҳусну қубҳ ҳаммаси Аллоҳдан, фақат беҳикмат эмас, дейдилар. Инсон ўз тоқатидан ташқари ишга таклиф этилиши мумкин, деб Ашъарий, мумкин эмас, деб Мотуридий айтадилар. Шунингдек, Аллоҳни ақл билан таниш

Аҳли суннатнинг икки имоми бор: битталари ҳазрати шайх Абу Мансур Мотурудийдир. Бу кунги Ўзбекистон мамлакатидан, Самарқандга яқин Мотуруд мулкидан бўлган бир туркий (ўзбек) олимдир. Иккинчилари эса ҳазрати шайх Абул-Ҳасан ал-Ашъарийдир. Абу Mансур Мотурудий ҳазрати Имоми Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳнинг ақидасига асосланган. Ҳазрати Абул-Ҳасан ал-Ашъарий ақидасига Имоми Шофиий, Имоми Молик ва Имоми Ҳанбалий мазҳаблари асос бўлган. Бу икки имом орасида муҳим бир ихтилоф, фарқ йўқ. Мавжуд ихтилофларда ҳам куфрни ёки бидъатни ижоб этадиган бирон нарса йўқ, фақат лафзларда хилма-хиллик бор. Бу икки имомнинг ақидалари қуйидагича баён қилинган.

 

 

Таълим муассасаси ўқитувчиси    А.Жамилова 

 

 

Izoh qoldirish