08.04.2023

ТИНЧЛИККА КЎЗ ТЕГМАСИН

Тинчлик-яратган томонидан инсонларга ато этган неъматлар ичида энг буюгидир. Унинг замирида кўнгил хотиржамлиги, озод ва обод ҳаёт мужассам. Мусаффо осмон, фарзанд кулгиси, энг олий, энг эзгу орзу-ниятлар рўёби ана шу буюк неъмат туфайлидир. Озод ва обод Ватан қўйнида эътибор ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлиб яшаётган, бахтиёр ўғил-қизларнинг чеҳрасида мамнунлик ифодаси барқ уриб туради. Ҳар бир аёлнинг қалбида фарзандларини чексиз меҳр-муҳаббат билан ардоқлаётгани, уларнинг бахту иқболи учун борини бераётган, шу азиз юрт фарзанди эканидан фахрланиш туйғулари мавжланади.

Келажак ёшларимизни юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва Ватанимиз тараққиётини таъминлаш йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларга турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик, келажакка ишонч ва шукроналик туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилган. Юртимиздаги тинчликда эришаётган ютуқлардан илҳомланиб кетади киши. Илоҳим Ватаним, она шаҳримга кўз тенгмасин. Дунёда энг муқаддас қўшиқлар ҳам Ватан ва тинчлик ҳақидадир. Бу қўшиқларни эшитганда инсонни кўзлари ёшланади, юрагининг туб-тубидаги туйғулари беихтиёр уйғонади ва ёшлар қалби шу туйғу билан ёниб туради. Она шаҳрим Бухорода ҳам барча вилоятлар сингари янгиланиш, ўзгаришлар анчагина. Кўчаларнинг кенглиги, равон йўллар, замонавий билим юртлар, замонавий уй-жойлар, тиббиёт масканлари, масжиду-мадрасаларнинг ҳам бугун виқори ўзгача. Мана шундай бизларга яратилаётган шарт-шароитлар жаҳоннинг ҳеч қайси давлатига йўқ десак муболаға бўлмайди. Шунинг учун билим ва кучимизни мамлакатимизнинг тараққиёти, халқимизнинг фаровонлиги учун сарфлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. 

Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов айтганларидек: “Биз бугун ҳақиқатдан ҳам, қандай гўзал, бетакрор заминда яшаяпмиз. Шу маънода,” Биз кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик?” деган саволни олдимизга қўйиб, ҳозирги ҳаётимизни кечаги кунимиз билан солиштирадиган, қиёслайдиган бўлсак, ўйлайманки, орамизда Ватанимизнинг бугунги тараққиёти билан фахрланмайдиган, буни қадрламайдиган одамнинг ўзи йўқ десам, адашмаган бўламан”.

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар  ўрта махсус 

                                                                                         билим юрти мударрисаси Нозигул Ҳалимова 

Izoh qoldirish

Izohlar