Фолбинлик— диндан емас
Фолбинлик— диндан емас
Орамизда, афсуски, ўзининг ноқис ақли билан ғайб илмини даъво
қилувчилар—фолбинлар бор. Улар нафақат диндан чиқади, балки қабиҳ даъво, ёлғон хабарлари орқали кишила орасига иғво солишади, яқинларни бир-биридан айиришади.
Барчиной, [13.03.2023 10:54]
Ўзини имон-эътиқодли ҳисоблаган ҳар бир мусулмон фолбинга асло якин бормайди.
Ислом дини фолбинларга ишонишни, уларни тасдиқлашни тақиқлайди. Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ айтади:"Фолбин яқин келажакда коинотда содир бўладиган ишларни ва сирларни билишини даъво қиладиган шахсдир".
Имом Бухорий ва Имом Муслим Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: "Мен: "Ё Набийаллоҳ, фолбинлар бизга айтган нарсалари ҳақиқат бўлиб чиқади", дедим. У зот алайҳиссалом: "Фолбинларнинг баъзида хак гапни айтиб қолишларининг сабаби шуки, жин гапларни ўғринча олиб, фолбиннинг қулоғига куяди.Фол курувчи унга юзта ёлғон аралаштириб гапиради" , дедилар".
Ойша розияллоҳу анҳо ривоят килади: "Абу Бакрнинг қули маошидан улуш ажратар, хўжайин ундан истеъмол қиларди. Ул зот бир куни қул олиб келган таомдан егач, Ғулом: "Биласизми бу қандай таом?" деб сўради. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: "Нима экан?" деди. Кул: "Жоҳилият даврида фолбинлик қилгандим. Фол очишни билмай, бир кишини алдаб юборганман. Бугун мени учратиб буни берди. Сиз еган таом ана шудир", деди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу шу заҳотиёқ бармоғини ҳалқумига тиқиб, еганларини қайт қилиб ташлади"(Имом Бухорий ривояти).
Қуръони каримда фолбин "тоғут", яъни "шайтон" лафзи билан номланган: "Ўзларини, сизга нозил қилинган (Қуръон) ва сиздан олдин нозил қилин (илоҳий китоблар)га имон ктирган, деб ҳисоблайдиганларнинг ҳукм сўраб, тоғут (шайтон) ҳузурига боришни хоҳлаётганларини кўрмадингизми? Ваҳоланки, уни инкор этишга буюрилган эдилар.
Фолбин хузурига борган ва уни тасдиклаган киши кофир бўлиши шариатда баён қилинган. Шундай экан, фолбинликни даъво килаётган шахс кандай диндан чиқмасин?!
Таълим муассасаси талабаси Б.Аскарова
Izoh qoldirish